Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 55,1 мингдан ошди

156
Ҳозирда мамлакатда 3218 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда коронавирус яна 179 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 55132 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 97 нафари Тошкент шаҳрида, нафари Наманган вилоятида, 17 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Фарғона вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 456 кишига етди.

Шу пайтга қадар 51 458 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3218 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

156
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
Город Мекка в Саудовской Аравии

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига қассобчилик учун жўнатилиши мумкин

358
Ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қассобчилик ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама этилган. Номзодларга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича фикр алмашилган.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига қассобчилик учун жўнатилиши мумкин.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан хабар беришларича, агентлик, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ва Ислом тараққиёт банки вакиллари иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтган.

Учрашувда Ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қассобчилик ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама этилган. Номзодларга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича фикр алмашилган.

Яқин вақт ичида фуқароларни Саудия Арабистонида қассобчилик билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича Ўзбекистондаги мавжуд имкониятлар ўрганилади. Номзодларнинг шариат асосида Ҳаж мавсумида қурбонлик учун ҳайвонни сўйиш тажрибаси, араб ёки инглиз тилини билиш даражаси эътиборга олинади, фуқароларни бу соҳага тайёрлаш имкониятлари ўрганилади.

358
Навои. Касым Шайх

Ўзбекистонда миллионер вилоятлар сони кўпайди

361
Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 009,3 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар қаторига кирди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистонда миллионер вилоятлар сони яна биттага кўпайди.

1 октябрь ҳолатига кўра, Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 009,3 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар қаторига кирди.

Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони эса 856,9 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кам ягона вилоят бўлиб қолмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, доимий аҳоли сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши: Самарқанд вилояти – 3928,7 минг киши; Фарғона вилояти – 3802,7 минг киши; Қашқадарё вилояти – 3318,0 минг киши; Андижон вилояти – 3172,1 минг киши; Тошкент вилояти – 2977,8 минг киши; Наманган вилояти – 2852,3 минг киши; Сурхондарё вилояти – 2667,3 минг киши; Тошкент шаҳри – 2654,6 минг киши; Бухоро вилояти – 1939,6 минг киши; Қорақалпоғистон Республикаси – 1916,1 минг киши; Хоразм вилояти – 1884,1 минг киши; Жиззах вилояти – 1403,2 минг киши; Навоий вилояти – 1009,3 минг киши; Сирдарё вилояти – 856,9 минг киши.

361

Ўзбекистон энергетика соҳасига энг илғор тажрибалар жорий этилади - Алишер Султонов

158
Ўзбекистон энергетика соҳаси уч босқичда ислоҳ этилади. Соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва "яшил" энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда, дея қайд этди Энергетика вазири Алишер Султонов

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон энергетика секторида энг яхши, замонавий ва илғор тажрибаларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика секторини янада ислоҳ қилишга бағишланган давра суҳбати давомида Энергетика вазири Алишер Султонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Султоновнинг айтишича, Ўзбекистон энергетика секторида муаммоларни аниқлаш ва ислоҳотларни режалаштириш жараёнида Халқаро молия институтлари экспертлари ва обрўли халқаро консалтинг ташкилотлари салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Хусусан, жорий йил бошидан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бевосита кўмаги остида, халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар ёрдами билан бизнес юритишнинг халқаро амалиётини жорий этган ҳолда электр энергияси ва нефть-газ тармоқларини янада ислоҳ қилиш бўйича тавсиялар, ва бу тавсияларни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ ишлар режаси тайёрланган.

"Белгилаб олинган ислоҳотлардан пировард мақсадимиз - электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларга кафолатли етказиб бериш, энергетика сектори корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини ва рақобатбардошлигини таъминлаш, альтернатив ёқилғи турларига ўтишни жорий этиш, электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқаришда ва истеъмолида энергия тежамкорлигини таъминлашдан иборат", - деди Алишер Султонов.

Вазир таъкидига кўра, белгилаб олинган ишларнинг ҳуқуқий асосини таъминлаш мақсадида, биринчи навбатда, норматив-ҳуқуқий ислоҳотлар, корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш учун бир қатор молиявий ислоҳотлар, нархларнинг эркин шаклланишини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи бозор ислоҳотлари, тармоқ корхоналарини бошқаришда бутунлай янги тизимни назарда тутувчи институционал ва бошқарув ислоҳотлари, давлат улуши юқори бўлган корхоналарда, энг аввало, ташкилот манфаатини назарда тутувчи қарорларнинг қабул қилиниши таъминловчи корпоратив ташкилий ва бошқарув ислоҳотлари амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва «яшил» энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда.

 

158