Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятига доир ҳукумат қарори тайёрланди

© Sputnik / Алексей МальгавкоРабочие во время строительства
Рабочие во время строительства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йил якунига қадар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва “abkm.mehnat.uz” тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Меҳнат миграция тизимини ташкил қилиш чоралари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда меҳнат мигранти бўлиш осонми?

Ҳужжатда баён этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасалари шаклида ташкил этилади. Бунда: Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган “Ишга марҳамат” мономарказларига ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, жумладан, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш, ички ва ташқи меҳнат бозорида бандликка кўмаклашиш, касбий малакани баҳолаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.

Шунингдек, 2021 йил 1 январгача меҳнат органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш мақсадида вазирлик марказий аппарати ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва “abkm.mehnat.uz” тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш режалаштирилган.

“Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йилдан меҳнат мигрантлари ҳам солиқ тўлайди – янги қарор

а) жамоат ишларида, шунингдек бандликни таъминлаш бўйича субсидия ажратилишида шаффофликни таъминлаш, суистеъмолликларни олдини олиш мақсадида жамоат ишларида иштирок этаётган ва субсидия олаёнган фуқароларнинг биометрик авторизация ва GPS-треккинг тизимларини жорий этиш;  

б) меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар
ва хотин-қизлар, қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш (реинтеграция қилиш), жумладан улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш асосида ижтимоий, психологик ва бошқа синаб кўриш усулларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир шахснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини, шахсий хусусиятларини ўрганиб, касб-ҳунарга мойиллигини аниқлаш, иш берувчи билан суҳбатга тайёрлаш, меҳнат жамоасида ишлаш кўникмаларига ўргатиш, меҳнат фаоллигини оширишга рағбатлантириш мақсадида аутсорсинг шартларида психолог мутахассисларни жалб этиш;

психолог мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш”, - дейилган лойиҳада.

Қарор лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказлари тўғрисида низом илова қилинган.

Янгиликлар лентаси
0