Қозоғистонда 2020 йил январдан бери қора молни олиб чиқишга чеклов қўйилганди.
Биринчи ярим йилликда республикага мол гўшти этказиб берувчи йирик давлатга айланган - Беларусь Ўзбекистонга хом гўшт етишмаслиги муаммосини ҳал қилишда ёрдам берди. Келажакда Беларус Ўзбекистон бозорида илгари Қозоғистонга тегишли бўлган улушни эгаллашни режалаштирмоқда, деди Россия Фанлар академиясининг В.М.Горбатов номидаги Иқтисодий ва аналитик тадқиқотлар ва ИТ-технологиялар маркази раҳбари Дмитрий Гордеев.
“Беларусдан гўшт етказиб берилиши туфайли Ўзбекистонда сезиларли даражада бу маҳсулотнинг тақчиллигини тахмин қилмаймиз. Шуни таъкидлаш керакки, дунёдаги вазият давлатларни импорт ўрнини босишга ундайди ва валюта курсларининг ўзгариши, бошқа давлатларнинг бирон бир нарсани экспорт чекловини бошдан қийин кечирмаслик мақсадида Ўзбекистон ҳам бу йўлни тутмоқда. Агар иш давом эттирилса, Ўзбекистон гўшт бозорида инқироз кутиш керак эмас”, - деди Гордеев.
Экспертнинг сўзларига кўра, республикада мол гўшти нархи ошиб бормоқда.
"Биринчи ярим йилликда мол гўшти ўртача 7,7 фоизга ўсди, 2019 йилнинг шу даврида - 4,2 фоизга, суяксиз гўшт - 4,3 фоизга ўсганди. Биз аниқ тенденцияни кузатмоқдамиз", - деб таъкидлади эксперт.
Унинг фикрига кўра, нархларнинг кўтарилиши мавсумий омилга ва АҚШ долларининг ўсишига боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзгидромет ҳафта охирига келиб об-ҳаво илиқлашини маълум қилди.
25-26 январь кунлари республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқгача кўтарилади, кечалари эса 3-6 даража совуқ атрофида, баъзи жойларда 8 даража совуқ бўлиши мумкин.
Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади. Бу иқлим меъёрларидан 4-6 даражага юқоридир.
25-27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Қашқадарёда вилоятидаги мактабларда Ислом Каримов бюсти учун мажбурий пул йиғилгани ҳақида хабарларга расмий муносабат билдирилди.
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳамда келажак авлодга етказиш бўйича тайёрланган бюстларни вилоятдаги идора, корхона, ташкилот ва муассасаларга ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларга етказиб бериш тўғрисида таклифий тақсимот жадвалига кўра, вилоят халқ таълими бошқармасига 200 дона тақсимот қилинган.
Ушбу бюстлар вилоят халқ таълими бошқармасининг ички тақсимоти асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақсимлаб берилган. Жумладан, Чироқчи туманига 30 дона, Қарши шаҳрига 9 дона, Қарши туманига 12 дона, Миришкор туманига 7 дона, Ғузор туманига 12 дона, Деҳқонобод туманига 17 дона, Қамаши туманига 15 дона, Косон туманига 18 дона, Китоб туманига 16 дона, Муборак туманига 6 дона, Нишон туманига 7 дона, Касби туманига 10 дона, Шаҳрисабз туманига 15 дона, Яккабоғ туманига 18 дона, Шаҳрисабз шаҳрига 4 дона бюстлар тақсимот қилиб берилган.
Таъкидланишича, ҳозирда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ҳомийлик ёки бюджетдан ташқари тушган маблағ асосида шакллантириб, мактабларга тарқатиш учун сақланмоқда.
Қолган 5 та туманда Ислом Каримовнинг бюстлари, ўзлари ташаббус кўрсатган мактаб директорларига тарқатилган. Жумладан, Чироқчи, Муборак, Қарши, Косон, Деҳқонобод туманлари мактабларига тарқатилган.
“Пул маблағлари мактаблар жамоасидан йиғиб олинмаганлиги маълум бўлди”, — дейилган хабарда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия қурилиш компаниялари Туркия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан мигрантларни олиб келиш учун аризалар онлайн шаклда берилади, деди Россия Қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлар вазирининг ўринбосари Никита Стасишин.
“Алгоритм бўйича қурилиш компанияларининг сўровномалари қисқа вақт ичида кўриб чиқилади ва барча идоралараро мувофиқлаштириш электрон шаклда амалга оширилади. Компанияларга электрон платформага ариза юбориш керак”, - деди қурилиш вазирлиги вакили.
Владимир Путин меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилиш тартибини 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича ҳукуматга топшириқ берганди.
Жума куни Қурилиш вазирлиги раҳбари Ирек Файзуллин мигрантларнинг қурилиш майдончаларида ишлаши учун Россияга олиб келиш механизми йўлга қўйилиши эълон қилганди.
Россия қурилиш компаниялари ёки ҳудудлар энди маълум бир объект учун мигрантларни олиб келиш тўғрисида қурилиш вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Келишув тахминан уч ҳафта давом этади.