Самарқандда тўй ва маросимлар фақат бир кун ўтказилиши белгиланди

© Sputnik / Табылды КадырбековРесторан. Архивное фото
Ресторан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кенгаш қарорига кўра, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун соат 06:00 ва 23:00 оралиғида 30 нафар иштирокчи билан ўтказилиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг ўн учинчи сессиясида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартиби кўриб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Кенгаш қарорига кўра, карантин даврида республика махсус комиссияси қарорига қатъий риоя қилган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун соат 06:00 ва 23:00 оралиғида 30 нафар иштирокчи билан ўтказилиши белгиланди.

Свадьба на Воробьевых горах - Sputnik Ўзбекистон
Сенат: карантинда дабдабали тўй қилаётган юлдузлар учун жарима етарли чора эмас

Қарорга мувофиқ, тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла)ни хабардор қилиши зарур.

Шунингдек, миллий анъаналарга ёт “келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” кабиларни ўтказишга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирлар -“етти”, “пайшанбалик”, “якшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “ҳайит”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” кабиларни ўтказиш таъқиқланади.

Янгиликлар лентаси
0