ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи, давлат аҳамиятидаги 4р-105 “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобиль йўлининг 76 километрида жойлашган кўприкни таъмирлашга 9,6 млрд сўм сарфланади. Бу ҳақда Қумқўрғон тумани 340-йўл бўлими бошлиғи Ҳусан Раҳимов “Севимли” телеканалининг “Замон” ахборот дастурига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, кўприкнинг бундай аҳволга келиб қолишига, кучли сел ва табиий ҳодисалар сабаб бўлган. Кўприкни лицензияга эга бўлган “Bahrom Universal” МЧЖ қурган.
"Ҳозирги кунда ушбу кўприкни қайта реконструкция, яъни таъмирлаш учун 9,6 миллиард сўм ажратилган. Ушбу қурилиш ишлари Сурхондарё вилоятида яхши бир тажриба эга бўлган “Xushboq-Ali-Angor” МЧЖ қурувчиси томонидан амалга ошириляпти. Табиий офатнинг ҳисобига кўприк мана шундай ҳолатга келиб қолган”, - деди Раҳимов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи, давлат аҳамиятидаги4р-105 “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобиль йўлининг 76 километрида жойлашган, узунлиги 66 метр бўлган “Полвонтош” селгаси устидаги кўприкнинг оралиқ таянч устунлари 1 метрга чўкиши ва устки плиталари қулаши натижасида 1 йилу 7 ой ўтиб кўприк яроқсиз ҳолатга келиб қолгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистон жанубида янги қурилган кўприк қулади
Вилоят прокуратураси пудратчи корхона томонидан ушбу кўприк қурилиш жараёнида 34 млн. сўмлик ишлар бажарилмагани маълум қилган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Термиз транспорт прокуратураси томонидан олдинроқ текшириш ўтказиш бошланган, лекин пандемия вақтида киритилган чекловлар туфайли 18 июнь куни куни жиноят иши бекор қилинган эди. Ушбу қарор 29 сентябрда Транспорт прокурори томонидан бекор қилиниб, ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.
Эслатаб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Бунда 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш назарда тутилган.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида мактабларда “Шахмат ойлиги” ташкил этилади.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир, шунингдек, шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири, Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири, Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири, Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” ташкил этилади.
Шунингдек, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилди.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.