Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 59 мингга яқинлашмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа
В Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган тун давомида яна 172 кишида коронавирус аниқланди. Ҳудудлар кесимида энг кўпи Жиззах вилоятида қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 172 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 58 859 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Персонал в масках во время отдыха на Пекинском международном автошоу - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19 дан ҳимояланишдаги “энг хавфли предмет” айтилди

Янги касалланганларнинг 38 нафари Жиззах вилоятида, 34 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Тошкент вилоятида, 24 нафари Бухоро вилоятида, 14 нафари Андижон вилоятида, 11 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида,  5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар 483 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 55 318 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 058 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0