Ўзбекистонда коронавирус: 5 октябрь асосий хабарлари

904
(Янгиланган 18:08 05.10.2020)
Сутка давомида 259 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 946 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 259 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 946 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 71 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 315 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 55 633 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

Айни пайтда 2 828 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 485 киши пандемия қурбони бўлди.

Қозондан 700 га яқин фуқаро автобусларда олиб келинмоқда

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 26 сентябрь куни навбатдаги 15 та автобусдан иборат карвон Россия Федерацияси ҳудудидан фуқароларни олиб келиш мақсадида йўлга чиққан эди. Айни дамда автобуслар Қозон шаҳридан 700 га яқин фуқароларни олиб қайтмоқда. Автобуслар карвони эртага Ўзбекистонга кириб келади.

Янги йўналиш

Қозоғистоннинг "SCAТ" авиакомпанияси Актау – Урганч - Актау йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олди.

1 августдан  бошлаб  Урганч аэропортида жорий қилинган "Очиқ осмон" режими асосида “Ўзавиация” агентлиги “SCAТ” авиакомпаниясига 2020 йил 2 октябрда  Актау – Урганч – Актау йўналиши бўйича  мунтазам  парвозларни  амалга  оширишга  рухсатнома  берди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 35,4 миллиондан ошди, 1 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 26,6 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,6 млн), Ҳиндистонда (6,6 млн), Бразилияда (4,9 млн).

904
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1236)
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

69
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

69
Ёдгор Саъдиев стал новым директором Узбекского национального академического драматического театра

Ёдгор Саъдиев миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

90
Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Театрда жамоаси билан йиғилиш Маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиев  Ўзбек миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини маълум қилди.

Ёдгор Саъдиев 1946 йилда Тошкентда таваллуд топган. 1989 йили Давлат мукофоти, 1990 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1998 йили “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, 2005 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2016 йили “Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони, 2018 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан билан тақдирланган.

1971-1987 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри актёри сифатида фаолият олиб борган. 1987-1992 йилларда Ўзбек давлат драма театрида ижод қилган.

1992-1998 йилларда яна Ўзбек давлат академик драма театрида ишлади. 1998-2012 йилларда “Қалқон” киностудияси бадиий раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2012 йилдан буён яна Ўзбек миллий академик драма театрида актёр сифатида ишлаб келмоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Ёдгор Саъдиев 20га яқин фильмларда такрорланмас роллар ижро этиб, "Шайтанат" ва "Иблис девори" каби бадиий асарларда режиссёрлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, театр директори лавозимида ишлаб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов жорий йилнинг 30 август куни коронавирус сабаб вафот этган эди.  

90
Свеча, гвоздики

Машҳур турколог олим Андрей Кубатин вафот этди

0
Андрей Кубатин вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари олимнинг оиласига, биринчи галда турмуш ўртоғига чуқур ҳамдардлик изҳор қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Турколог олим Андрей Кубатин 36 ёшида коронавирус касаллигидан оламдан ўтди. Бу ҳақда Кубатиннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берилди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда олим вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда.

Андрей Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон ФА Миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.

"Ўзбек илм дунёси умидли олимидан айрилди. Тўлдирилиши қийин бўлган йўқотиш... Минг афсуски, унинг ҳали қиладиган ишлари кўп эди... Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳ раҳматига олсин", - деб ёзган Кубатинни таниган инсонлардан бири.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси ("Давлатга хоинлик қилиш") назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 26 сентябрь куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилган. 

0