Бу йилги “суперконтракт” миқдори тасдиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари (суперконтракт) тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон
Талабаликка тавсия этилганлар ОТМга қайси ҳужжатларни тақдим этиши зарур

Қайд этилишича, мазкур миқдорлар жорий йил кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган ва Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл (56,7 балл)дан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади.

Бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади.

Табақалаштирилган тўлов-контрактнинг энг йирик миқдори юриспруденция йўналиши (25 баравар), соғлиқни сақлаш таълими соҳасидаги қатор йўналишлар (17 баравар), энг ками эса 8 бараварни ташкил қилган.

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари билан тўлиқ қуйида танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0