ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳарбий-саноат комплекси корхоналари базасида Ми-171 ҳарбий транспорт вертолётлари таъмирланади.
"Ми-171 вертолётларини таъмирлаш ўзлаштирилди, 2020 йил иккинчи чорагида ушбу турдаги иккита вертолёт капитал таъмирланди ва фойдаланишга топширилди", - дейилган республика Мудофаа саноати давлат қўмитасининг баёнотида.
Самолётларни таъмирлаш Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи (ЧАРМЗ) базасида ўзлаштирилган. Айни пайтда корхона навбатдаги иккита Ми-171E вертолётини капитал таъмирламоқда.
2007 йилда ЧАРМЗ базасида "Узросавиа" ўзбек-рус қўшма корхонаси ташкил этилди. Компания Ми вертолётларини таъмирлаш ва модернизация қилиш билан шуғулланади. Ушбу функция шунингдек, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ва бошқа махсус жиҳозларни таъмирлашни ўз ичига олади.
Таъсисчилар - Ўзбекистон томони - ЧАРМЗ ва "Ўзспецимпекс" ДК, Россия томони - "Рособоронэкспорт" давлат корпорацияси, ОПК "Оборонпром" ОАЖ, шунингдек “Новосибирск самолётларни таъмирлаш заводи" ОАЖ.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.
Эслатаб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Бунда 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш назарда тутилган.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида мактабларда “Шахмат ойлиги” ташкил этилади.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир, шунингдек, шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири, Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири, Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири, Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” ташкил этилади.
Шунингдек, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилди.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.