Доллары США

Ўзбеккино коррупцияга қарши мультфильм билан курашишга қарор қилди

99
(Янгиланган 12:04 13.10.2020)
"Ўзбеккино" буюртмасига асосан коррупция иллатининг салбий хусусиятлари ҳақида 10 серияли мультфильм устида иш бошлданди.

ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги коррупцияга бағишланган мультсериал устида иш бошлаганини хабар қилди. 

Хабарда айтилишига кўра, "Дино ва Завр" номли анимацион сериал "Futurist MG" студияси томонидан суратга олинмоқда. 

Ушбу мультфильмда «коррупция» бош мавзу қилиб олинган бўлиб, воқеалар ривожи кекса бобонинг тилидан ҳикоя қилинади. Асосий қаҳрамонлар эса динозаврлар оиласига мансуб Дино ва Завр исмли персонажлар.

Қаҳрамонлардан бири Дино анимацион сериал давомида порахўр ролида гавдаланади. "Дино ва Завр" мультсериалининг ҳар бир қисми кичик томошабин учун ибрат бўла оладиган якун билан тугалланади.

Мультсериал 10 қисмдан иборат бўлиб, 3-10 ёшли болалар аудиториясига мўлжалланган.

99
Фонтан из денег лишил Жахонгира Атаджанова лицензии

Жаҳонгир Отажонов президентликка номзодини қўйишини маълум қилди

458
Собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов “Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг гуллаб-яшнаган мамлакатга айлантириш” учун бу йилги президент сайловларида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Санъат оламини бутунлай тарк этган собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов навбатдаги Ўзбекистон президенти сайловларида ўз номзодини илгари сурмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда унинг Instagram саҳифасида жойланган видеомурожаатида сўз борган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Jahongır_Rızo (@jahongir_atajanovs)

Отажоновнинг сўзларига қараганда, интернетда Ўзбекистонда 2021 йил март ойидан президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланишини ўқиб қолган. 

“Албатта, аввал ҳам баъзи видеоларимда ҳазилга олиб олиб айтиб қўярдим, лекин ўзидан ўзи ҳазил қилиб қўйилмайди. Очиқдан очиқ айтаман, президент бўлиш ниятим бор”, — дея фикрлари билан ўртоқлашган собиқ санъаткор.

“Мен ҳам президент бўламан ва Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашига эришаман. Албатта, бу гапим билан ҳозирги давлат раҳбариятига ҳеч қандай эътироз қилаётганим йўқ, қилишга ҳаққим ҳам йўқ. Зотан улар ҳам қўлларидан келган ишни қилишяпти. Бир нарсага эришиш, албата, осон бўлмайди”, — дейди у

Отажонов ҳозирда хориждалигини, яқинда Ўзбекистонга қайтиб, сайловда қатнашиш учун нима қилиш керак бўлса, бажаришини билдирган. Унинг сўзларига қараганда, керак бўлса янги партия тузади.

“Мабодо бу сафар улгурмасам, кейин сафар албатта бўламан”, - дея таъкидлаган собиқ қўшиқчи.

458
Теглар:
президент, Ўзбекистонда президент сайловлари, Жаҳонгир Отажонов
Флаг республики Казахстан

Биздан кейин фақат Нигерия ва Ўзбекистон - қозоғистонлик депутат паст ойликлар ҳақида

563
(Янгиланган 13:53 20.01.2021)
Қозоғистон Халқ партияси вакили реал иш ҳақи ошмаётган бир вақтда истеъмол саватчаси нархи бир неча баробар юқорилаб кетганига эътибор қаратди

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Собиқ коммунистлар партияси депутати Айбек Паяев Қозоғистон аҳолисининг иш ҳақи ўта пастлигидан норозилик билдирди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

Унинг сўзларига кўра, 2021 йил бошида Picodi халқаро хизмати аналитиклари Қозоғистондаги ойлик маошлар - дунёнинг 56 мамлакати ичидаги энг паст маошлардан бири эканлигини қайд этишган.

"Чидаб бўлмас факт шундаки, Қозоғистон суғурта бадаллари ошган ҳолда, ўтган йилга нисбатан энг кам иш ҳақи ўтган йилгига нисбатан камайган ягона давлатдир, биздан кейин фақат Нигерия ва Ўзбекистон бор", - деб айтган мажлис вакили.

Депутат шунингдек, тадқиқот муаллифлари оддий истеъмол саватчасини яратиб, маҳсулотлар нархини иш ҳақи билан таққослашганини айтди. Ўтган йилгига нисбатан бундай истеъмол саватининг нархи Қозоғистонда 14%га ошган.

Парламентарий шунингдек, Қозоғистонда энг кам иш ҳақи ўзгармагани ва 42 500 тенгени ташкил этишини, аммо суғурта бадаллари ошгани туфайли ҳақиқий иш ҳақи ўтган йилгига нисбатан пасайганини ва 37 400 тенгени ташкил этишини қўшимча қилган.

Аммо, бир вақтнинг ўзида, қўшни давлатларда, масалан Украинада маош 27%га, Польшада - 9,8%га, Беларусьда - 6,7%га, Россияда эса - 5,5%га ошган.

"Бу ҳеч қандай танқидга дош бермайди. Натижада Қозоғистоннинг энг кам маош оладиган фуқароларининг аҳволи ёмонлашди. Қозоғистонликлар учун муносиб турмуш даражасини таъминлаш учун энг кам иш ҳақи нафақат ўртача иш ҳақи, балки оиланинг ишламайдиган аъзолари бўлишини ҳисобга олган ҳолда ҳаёт кечиришнинг реал нархига ҳам боғлиқ бўлиши керак", - дея ўз норозилигини билдирган депутат.

Ўзининг депутатлик сўровида Паяев Вазирлар Маҳкамаси раҳбарига мурожаат қилиб, Қозоғистонда энг кам иш ҳақини ошириш бўйича қандай чоралар кўрилаётганлиги ва озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар ва хизматларининг ҳақиқий нархини акс эттирувчи энг кам кунлик иш ҳақини ҳисоблаш методологиясини жаҳон стандартларига мувофиқ ўзгартириш режалаштирилаётгани тўғрисида саволларга жавоб беришни сўради.

Шунингдек, у Қозоғистонда халқаро стандартларга ва қозоқ жамиятининг эҳтиёжларига мос равишда ижтимоий сифат стандартлари ва турмуш даражасини ривожлантириш режалаштириляптими, дея савол берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонликлар мамлакат дўконларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилишидан шикоят қила бошладилар. Хусусан, фуқаролар тухум, гўшт, ун ва бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада кўтарилганига ишора қилганлар.

563

Кремл "Путин қасри" ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди

334
(Янгиланган 20:21 20.01.2021)
Кремл Геленджикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган суриштирувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Кремл Геленджикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган текширувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.

Куни кеча Навальний жамоаси президент Қора денгиз қирғоғида 100 миллиард рублга қаср қургани тўғрисидаги материални эълон қилди.

"Биласизми, бу мавзу 3-4 йил олдин тармоққа ташланганди. Ва бу ҳолатда қуруқ сафсата қилинмоқда, мана бу ҳийла-найранглардан фойдаланишга бир неча бор уринишди. Кўпинча ўзларини қийнашмаяпти ҳам <...> ҳеч бўлмаганда бирон бир нарсани исботлаш эмас, ҳеч бўлмаганда тасвирлаб беришга минимал уринишлар билан” - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

У ягона янгилик бу - "монтаж ҳикоялари"дан фойдаланиш бўлган, дея тахмин қилди.

"У ерда, маълум бир қасридаги бассейнда, Путиннинг Енисейда сузиб юргани акс этган <...> бутун дунёда тарқалган <...> тасвирлар қўшиб қўйилган. Бу шундай қуруқ констатация", - деб тушунтирди Кремл вакили.

Бундан ташқари, Песков россияликларни "ФБК муттаҳамларига" пул ўтказмасликка чақирди, бундай текширувлар – бу фирибгарлик эканлигини таъкидлади.

"Давлат раҳбарига қарши тайёрланган ва тайёрланаётган ахборот хужумлари ҳақида аллақачон бизга маълум. Улар бўлган, афсуски, давом этади. Бу ҳолатда президент мавжуд бўлмаган мулкка эгалик қилишда айбланмоқда. Бутун мол-мулк Россия президенти томонидан ҳар йили декларацияланади ва чоп этилган йиллик декларацияда акс этган", - деб хулоса қилди Песков.

334
Теглар:
Навальний, Кремль, Москва, Россия
Мавзу бўйича
Кремль ЕИнинг Навальний туфайли санкцияларига муносабат билдирди
Олимпиада-Навальний жанжали: АҚШ ва Британия энг қимматли нарсасини қутқармоқда
Лавров ЕИнинг Навальний туфайли санкцияларига муносабат билдирди
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади
Навальний билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишга асос йўқ - Лавров
Коронавирус, Беларусь, Қорабоғ ва Навальний: РФ ташқи разведка раҳбари билан интервью