ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. 15 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида 2020-2021 йиллардаги иситиш мавсумини бошлаш масаласи депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.
Тошкентда иссиқлик таъминотига ҳақ тўлаш тартиби ўзгартирилади
Кенгаш қарорига кўра, 15 октябрдан Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларга, 17 октябрдан кўп қаватли хонадонларга иссиқлик таъминоти етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзгидромет ҳафта охирига келиб об-ҳаво илиқлашини маълум қилди.
25-26 январь кунлари республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқгача кўтарилади, кечалари эса 3-6 даража совуқ атрофида, баъзи жойларда 8 даража совуқ бўлиши мумкин.
Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади. Бу иқлим меъёрларидан 4-6 даражага юқоридир.
25-27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Қашқадарёда вилоятидаги мактабларда Ислом Каримов бюсти учун мажбурий пул йиғилгани ҳақида хабарларга расмий муносабат билдирилди.
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳамда келажак авлодга етказиш бўйича тайёрланган бюстларни вилоятдаги идора, корхона, ташкилот ва муассасаларга ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларга етказиб бериш тўғрисида таклифий тақсимот жадвалига кўра, вилоят халқ таълими бошқармасига 200 дона тақсимот қилинган.
Ушбу бюстлар вилоят халқ таълими бошқармасининг ички тақсимоти асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақсимлаб берилган. Жумладан, Чироқчи туманига 30 дона, Қарши шаҳрига 9 дона, Қарши туманига 12 дона, Миришкор туманига 7 дона, Ғузор туманига 12 дона, Деҳқонобод туманига 17 дона, Қамаши туманига 15 дона, Косон туманига 18 дона, Китоб туманига 16 дона, Муборак туманига 6 дона, Нишон туманига 7 дона, Касби туманига 10 дона, Шаҳрисабз туманига 15 дона, Яккабоғ туманига 18 дона, Шаҳрисабз шаҳрига 4 дона бюстлар тақсимот қилиб берилган.
Таъкидланишича, ҳозирда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ҳомийлик ёки бюджетдан ташқари тушган маблағ асосида шакллантириб, мактабларга тарқатиш учун сақланмоқда.
Қолган 5 та туманда Ислом Каримовнинг бюстлари, ўзлари ташаббус кўрсатган мактаб директорларига тарқатилган. Жумладан, Чироқчи, Муборак, Қарши, Косон, Деҳқонобод туманлари мактабларига тарқатилган.
“Пул маблағлари мактаблар жамоасидан йиғиб олинмаганлиги маълум бўлди”, — дейилган хабарда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россияда ишсиз қолган Ўзбекистон фуқароларини бошқа ишга жалб қилиш тизими йўлга қўйилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эслатма билан чиқди.
Россияда иш излаётган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, мурожаат қилиши лозим бўлади.
Шунингдек, ушбу масалада меҳнат мигрантлари номидан уларнинг оила аъзолари ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Онаси Россияда вафот этган олти яшар болакай Ўзбекистонга қайтарилди
Агентлик қўшимча маълумотларни 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақам орқали олиш мумкинлигини таъкидлаган.