Презентация нового автомобиля “Урал”

Ўзбекистонда турли моделдаги “Урал” автомобилларини йиғиш режалаштирилмоқда

392
Таъкидланишича, қўшинларнинг юқори талабларига жавоб берадиган ҳарбий техникаларидан бири бу “Урал” автомобилидир.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон Давлат мудофаа саноати қўмитаси Тошкентда турли моделдаги  “Урал” автомобилларини йиғишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, қўшинларнинг юқори талабларига жавоб берадиган ҳарбий техникаларидан бири бу “Урал” автомобилидир.

“Ушбу таҳлилларга асосланиб “MS RemTex” МЧЖ базасида турли моделдаги “Урал” автомобилларини йиғиш режалаштирилмоқда”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланиладиган юк автомобилларини мамлакатда ишлаб чиқаришни янада диверсификация қилиш ва соғлом рақобат муҳитини яратишига хизмат қилади.

392
Волк

Бўрилар галаси улкан айиққа ҳужум қилди видео

13
(Янгиланган 14:25 26.10.2020)
Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси ўлжага яқинлашган айиққа ҳужум қилиши тасвирга олинди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси айиққа ҳужум қилишига гувоҳи бўлди.

Бу ҳолатни гид Адам Брубейкер тасвирга олди.

Унинг сўзларига кўра, айиқ ўлжанинг ҳидини сезиб қолади ва яқинлашишга ҳаракат қилади, аммо бўрилар бунга имкон бермайди.

“Ўн бошга яқин бўри гризли-айиқни ўраб олади ва ўлжа яқиндан ҳайдаб юборишди”, - дейди Брубейкер.

Йиртқичлар ўртасидаги беллашув бир неча дақиқа давом этди, бўрилар айиқни дарахтзор томон қувиб юборишди.

13

Коронавирусга қаерда тест топшириш мумкин?

9
Ўзбекистонда Коронавирус инфекциясига полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида тест топшириш учун қуйидаги ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин.
© Sputnik

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида COVID-19га аниқ ташҳис қўйиш учун мурожаат қилиш мумкин бўлган тиббий муассасалар рўйхатини эълон қилди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда ана шундай ташкилотлар сони 29та бўлиб, улардан 17таси Тошкент шаҳрида, 5таси Самарқандда, 3таси Фарғонада, 1тадан Наманган, Навоий, Нукус ва Қарши шаҳарларида жойлашган.Барча клиникалар рўйхати ва манзили билан инфографикамизла танишинг. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 июндан бошлаб пуллик асосда нодавлат тиббиёт муассасаларида таҳлил топширишга яна рухсат берилди. Нархни нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди. Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўзида, шу билан биргаликда, сўровга кўра, мурожаат қилувчининг ташкилотида, фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олиниши мумкин.

9