Ўзбекистон мактабларида инклюзив таълим жорий қилинади

© Sputnik/Рамиз БахтияровПервый звонок в Ташкенте
Первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2021/2022 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида шаҳарларда ва Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган биттадан мактабларда инклюзив таълим жорий қилинади.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон мактабларида инклюзив таълим жорий қилинади. Бу президентнинг тегишли қарорида кўзда тутилган.

Қарор билан 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси ва уни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида:

  • шаҳарларда ва Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган биттадан мактабларда инклюзив таълим жорий қилинади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган биттадан мактабда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун бошланғич таянч коррекцион синфлар очилади;
  • Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жойлашган биттадан касб-ҳунар мактабида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар ташкил этилади.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:

- ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мажбурий ўрта таълим 11 йиллик (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 9 йиллик) муддатда амалга оширилади;

- ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 10-11 синф (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 8-9 синф) ўқувчилари учун касбга ўқитиш курслари ташкил этилади ва битирувчиларга сертификат берилади.

2021 йил 1 январдан ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбар ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

В Спитаменском районе Согдийской области Таджикистана состоялась торжественная церемония сдачи в эксплуатацию новой школы. - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда Ўзбекистон бунёд этган мактаб очилди

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази қошида унинг белгиланган штат бирликлари доирасида “Инклюзив таълим лабораторияси” ташкил этилади.

Мазкур лабораториянинг асосий вазифаларидан бири мактабларда инклюзив таълим учун шарт-шароитлар яратиш, инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0