Лук на рынке

Ўзбекистонда саримсоқпиёз усулида сабзавот етиштириш кўпайтирилади

426
Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш кўпайтирилади. Президент қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш кўпайтирилади.

“Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига (Уюшма) ҳар йили 1 июнга қадар август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари Уюшма таклифига мувофиқ пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, фойдаланишга киритиладиган, захирадаги ерлар, шунингдек, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ва бошқа ер майдонларига жойлаштирилади.

Қарор билан 2021-2022 йиллар ҳосили учун август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини турлари бўйича етиштириш ҳажмлари тасдиқланди.

Шунга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича қуйидаги ҳажмда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотлари етиштириш назарда тутилган:

- фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида:

▪ 2021 йилда 1 728 553 тонна;

▪ 2022 йилда 1 846 924 тонна.

- деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа майдонларида:

▪2021 йилда жами 2 286 732 тонна;

▪ 2022 йилда 2 413 855 тонна.

426

Ҳайдовчиликка ўқиётган шахсларнинг давомати онлайн назорат қилиниши мумкин

81
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганларнинг давомати ва ўқув жараёнини онлайн назорат қилиш йўлга қўйилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. 

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.

Эслатаб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

81
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси

Ўзбекистон шахмат билан шуғулланувчилар сонини оширади: қандай чоралар белгиланди

75
Шавкат Мирзиёев қарори билан Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Бунда 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини  3 фоизга етказиш назарда тутилган.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  • 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиёти кенгайтирилиб, яна қўшимча 150 та мактаб (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) 10 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 15 тадан мактаб) шахматга ихтисослаштирилади;
  • тегишли 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини “Жисмоний тарбия” фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш йўлга қўйилади ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатилади;
  • қолган барча мактабларнинг 2, 3 ва 4-синф ўқувчилари “Жисмоний тарбия” фани доирасида шахматга ўқитилади.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида мактабларда “Шахмат ойлиги” ташкил этилади.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир, шунингдек, шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири, Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири, Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири, Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” ташкил этилади.

Шунингдек, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилди.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

75