Ўзбекистонда коронавирус: 16 октябрь асосий хабарлари

603
Сутка давомида 217 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 588 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 217 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 588  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 97 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 195 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 59 624 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 444 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 521 киши пандемия қурбони бўлди.

Қўшимча қатнов

Россиядан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 483/484-сонли поезднинг қўшимча қатновлари йўлга қўйилди.

Поездлар Волгоград вилоятидаги "Волжский" станциясидан 15, 18, 22, 25, 28 октябрь кунлари, шунингдек, 1 ва 2 ноябрь кунлари соат 21:57да йўлга чиқади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 39,2 миллиондан ошди, 1 миллион 102 мингдан ортиқ киши вафот этди, 29,4 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,2 млн), Ҳиндистонда (7,4 млн), Бразилияда (5,1 млн).

603
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
Флаг республики Казахстан

Биздан кейин фақат Нигерия ва Ўзбекистон - қозоғистонлик депутат паст ойликлар ҳақида

231
(Янгиланган 13:53 20.01.2021)
Қозоғистон Халқ партияси вакили реал иш ҳақи ошмаётган бир вақтда истеъмол саватчаси нархи бир неча баробар юқорилаб кетганига эътибор қаратди

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Собиқ коммунистлар партияси депутати Айбек Паяев Қозоғистон аҳолисининг иш ҳақи ўта пастлигидан норозилик билдирди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

Унинг сўзларига кўра, 2021 йил бошида Picodi халқаро хизмати аналитиклари Қозоғистондаги ойлик маошлар - дунёнинг 56 мамлакати ичидаги энг паст маошлардан бири эканлигини қайд этишган.

"Чидаб бўлмас факт шундаки, Қозоғистон суғурта бадаллари ошган ҳолда, ўтган йилга нисбатан энг кам иш ҳақи ўтган йилгига нисбатан камайган ягона давлатдир, биздан кейин фақат Нигерия ва Ўзбекистон бор", - деб айтган мажлис вакили.

Депутат шунингдек, тадқиқот муаллифлари оддий истеъмол саватчасини яратиб, маҳсулотлар нархини иш ҳақи билан таққослашганини айтди. Ўтган йилгига нисбатан бундай истеъмол саватининг нархи Қозоғистонда 14%га ошган.

Парламентарий шунингдек, Қозоғистонда энг кам иш ҳақи ўзгармагани ва 42 500 тенгени ташкил этишини, аммо суғурта бадаллари ошгани туфайли ҳақиқий иш ҳақи ўтган йилгига нисбатан пасайганини ва 37 400 тенгени ташкил этишини қўшимча қилган.

Аммо, бир вақтнинг ўзида, қўшни давлатларда, масалан Украинада маош 27%га, Польшада - 9,8%га, Беларусьда - 6,7%га, Россияда эса - 5,5%га ошган.

"Бу ҳеч қандай танқидга дош бермайди. Натижада Қозоғистоннинг энг кам маош оладиган фуқароларининг аҳволи ёмонлашди. Қозоғистонликлар учун муносиб турмуш даражасини таъминлаш учун энг кам иш ҳақи нафақат ўртача иш ҳақи, балки оиланинг ишламайдиган аъзолари бўлишини ҳисобга олган ҳолда ҳаёт кечиришнинг реал нархига ҳам боғлиқ бўлиши керак", - дея ўз норозилигини билдирган депутат.

Ўзининг депутатлик сўровида Паяев Вазирлар Маҳкамаси раҳбарига мурожаат қилиб, Қозоғистонда энг кам иш ҳақини ошириш бўйича қандай чоралар кўрилаётганлиги ва озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар ва хизматларининг ҳақиқий нархини акс эттирувчи энг кам кунлик иш ҳақини ҳисоблаш методологиясини жаҳон стандартларига мувофиқ ўзгартириш режалаштирилаётгани тўғрисида саволларга жавоб беришни сўради.

Шунингдек, у Қозоғистонда халқаро стандартларга ва қозоқ жамиятининг эҳтиёжларига мос равишда ижтимоий сифат стандартлари ва турмуш даражасини ривожлантириш режалаштириляптими, дея савол берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонликлар мамлакат дўконларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилишидан шикоят қила бошладилар. Хусусан, фуқаролар тухум, гўшт, ун ва бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада кўтарилганига ишора қилганлар.

231

Ўзгидромет: баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиб, 12-15 даражагача совуқ бўлади

206
Ўзгидромет яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 21-23 январь кунлари республика ҳудудига Россия Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. 21-23 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон орқали Россия (Москва вилояти) Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилмоқда.

21 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.

22 январда республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

21-22 январда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

22-23 январда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуққача; шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.

22-23 январда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага паст бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

206
Теглар:
Ўзгидромет, об-ҳаво
Рабочий на стройплощадке

Мигрантларсиз иш бўлмайди: Россия қурилиш компаниялари хорижликларни кутмоқда

0
(Янгиланган 15:40 20.01.2021)
Россия қурилиш соҳасидаги бўш иш ўринлари билан боғлиқ вазият қандай ва нима учун чет эллик ишчилар россиялик иш берувчилар томонидан қадрланади – батафсил мақоламизда ўқинг.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин топшириғига биноан Россия ҳукумати 1 мартга қадар қурилишларга меҳнат мигрантларини соддалаштирилган тарзда жалб қилиш масаласини кўриб чиқиши зарур.

Пандемия сабаб ёпилган чегаралар сўнгги йилда Россия қурилиш объектларида ишчи кучи етишмаслигини келтириб чиқарди. Аммо баъзи Россия компаниялари бу масалани қатор мамлакатларнинг ваколатли идоралари билан ҳамкорликда ҳал қилишни бошлаган. Улар мигрантларни ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилишмоқда. Sputnik Россияда қурилиш соҳасидаги бўш иш ўринлари билан боғлиқ вазият қандайлиги ва нима учун чет эллик ишчилар россиялик иш берувчилар томонидан қадрланишини ўрганди.

Мигрантлар меҳнатсевар, жанжални хуш кўришмайди

Россиянинг “ПИК-Индустрия” ва “ТехСтрой” қурилиш компаниялари Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси билан ҳамкорликда республикадан ишчиларни ташкиллаштирилган ҳолда саралаб олишни йўлга қўйди. Бу тизим ҳам иш берувчилар, ҳам номзодларнинг ўзи учун меҳнат миграциясининг қонуний ва хавфсиз йўли.

Россия қурилиш компаниялари Москва ва Москва вилоятидаги қурилишларга турли мутахассисликлар бўйича 14 минг нафар меҳнат мигрантларини жалб қилишни режалаштиришмоқда. Мутахассисликлар орасида  монтажчи, электр пайвандчи, электр монтажчи, ғишт терувчи, арматура, қолиплаш, бетон плиталарни жойлаш ва ички пардозлаш бор.

“ТехСтрой” МЧЖ лойиҳаси раҳбари Николай Попов компания нима учун ўзбекистонлик ишчиларни танлаганини изоҳлаб туриб, улар меҳнатсеварлиги ва жанжалкаш эмаслиги, аксарияти дини сабаб алкоголь ва гиёҳванд моддаларига мойил эмасликларини қайд этди. 2020 йил декабрида фирма ташкиллаштирилган ҳолда 472 нафар мигрантни ишга олди. Ҳозир бўлажак ходимлар ишлаш учун рухсатномани расмийлаштиришмоқда ва тез кунда ўз меҳнат вазифаларини бажаришга киришишади.

“Республика фуқаролари ўзларини пайвандчи, ғишт терувчи, дурадгор ва бетончи сифатида яхши кўрсатишди”, - дейди Попов Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Қурилиш компаниялари январь охиригача Ўзбекистоннинг Фарғона, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида суҳбат ўтказмоқчи. Россия фирмалари 21 ёшдан 50 ёшгача, камида бир йиллик тажрибага эга, рус тилини суҳбат қуриш даражасида биладиган номзодларга қизиқиш билдирмоқда. Саралашдан ўтганлар 60 минг рублдан 100 минг рублгача маошга даъвогарлик қилишлари мумкин. Мигрантлар ётоқхона, махсус кийим-бош ҳамда ишнинг биринчи ойида овқат билан таъминланади.

Ишчилар етишмаяпти

ГК “Инград” қурилиш департаменти директорининг ўринбосари Светлана Бабкина Sputnik агентлигига ҳозир қурилиш фирмаларига объектларда меҳнат мигрантлари етишмаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, компания хорижлик ишчиларни қадрлайди, чунки улар ўзларининг интизоми, бардошлилиги ва қоидаларга аниқ риоя қилишлари билан ажралиб туришади.

Бабкина компанияда яқин хорижий мамлакат фуқаролари келмаётганлиги сабаб қийинлик юзага келганини таъкидлади. Компания объектларидан ишчиларнинг 60 фоизини хорижликлар ташкил этади.

HeadHunter хизмати маълумотлари ҳам Россия бозорида қурувчилар етишмаётганидан дарак беради. 2020 йили мартдан майга қадар қурилиш соҳасида бўш иш ўринлари сони учдан бирга қисқарди ва чеклов чоралари ва иқтисодий ноаниқлик сабаб юзага келганди.

Бирок кейин соҳа жонлана бошлади – июнь ойига келиб Россия бўйлаб қурилишда вакансиялар ҳиссаси ўртача 38 фоизга ўсди ва 2020 йил февралдаги ковидга қадар кўрсатгичлардан ошди. Бўш иш ўринлари чўққиси 2020 йил сентябрь ойига тўғри келди: бу ойда иш берувчилар ходимларни ёллаш ҳақида 70 мингдан зиёд эълон беришди. Бу 2020 йил январидаги кўрсатгичга қараганда 64 фоизга кўпроқ.

“Август ойида қурилиш соҳасидаги битта бўш иш ўрнига фақат иккита номзод тўғри келмоқда – бу меҳнат ресурслари етишмаслигини англатади”, - дея маълум қилди hh.ru. матбуот хизмати Sputnik агентлигига.

Айрим қурилиш объектларида иш деярли умуман тўхтаб қолмади

Давлат томонидан молиялаштирилаётган қурилишларда иш бошқаларига қараганда яхши кетмоқда – иш деярли умуман тўхтаб қолгани йўқ, дейди 31 ёшли тожикистонлик Аҳлиддин Саидов. У Москвада қуридаётган касалхоналарнинг бирида бригадир бўлиш ишлайди.

“Пандемия вақтида ишларимиз икки ҳафтага тўхтаб қолди, холос. Худога шукур, ҳозир бундай эмас. Айрим мигрантлар иш ва маош юзасидан қийинчиликка дуч келди. Лекин биз давлат объектини қурар эдик, шу боис ишлашда давом этардик”, - дея эслайди у.

Саидовнинг таъкидлашича, унинг иш берувчиси мигрантларни ётоқхона билан таъминлайди, ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам беради. Ишчиларга соатига ҳақ тўланади: 180 рублдан 220 рублгача. Оддий ишчи ойига ўртача 40 минг рублдан 50 минг рублгача пул ишлаб олади.

Қурувчиликдан курьерликка

Қатор компаниялар барибир молиявий қийинчиликка дуч келган ва ишчиларга ўз таъсирини кўрсатган. Тожикистоннинг Турсунзода шаҳридан бўлган Абдумалик Каримов “Сколково”да қурилаётган корхонада бригадир эди, лекин кўп ўтмай қисқартирилган.

“Мен захира гуруҳида эдим: бизни исталган вақтда ишга чақиришади. Ҳеч қандай барқарорлик йўқ эди. Декабрь ойида эса ҳеч қандай тушунтиришларсиз барча ишчиларга жавоб бериб юборишди”, - дейди Абдумалик.

Аммо у саросимага тушиб қолмаган ва курьерликка ўтган. Абдумаликнинг тан олишича, курьер сифатида у кўпроқ пул ишлаяпти: ойига ўртача 70 минг рублдан зиёдроқ, қурилишда эса 60 минг рубль олган. Лекин баъзан курьерларнинг иш соати кунига 13-14 соатгача чўзилади.

Шу билан бирга турли соҳаларда ўз ишларидан айрилган мигрантлар ўзларини бошқа соҳага уришгани кузатилган. Шулардан бири тожикистонлик Тимур Зафаров. У Самарада кафеда ишлаган. Лекин пандемия бошланиши билан ишидан айрилган ва бир ярим ой уйда ўтирган. Шундан сўнг Москвага келиб, бўёқчи сифатида ишлашни бошлаган.

“Иш ҳақида воситачининг сахийлигига боғлиқ. Бир кунда 1800 рублдан 3000 минг рублгача пул топаман”, - дейди у.

0