Ўзбекистонда ота-оналар фарзандларига энг кўп қандай исм қўйишмоқда?

375
Кетма-кет уч йилдан буён қиз болалар учун танланган Солиҳа исми ўзбекистонликлар орасида оммабоп бўлиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати Ўзбекистонда 2020 йилнинг 9 ойи давомида янги туғилган чақалоқларга кўпроқ қандай исмлар қўйилганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, чақалоқларга энг кўп Солиҳа ва Муҳаммадали исми берилган. 1 601 нафар қиз чақалоққа Солиҳа исми, 1 582 нафар ўғил бола учун Муҳаммадали исми танланган.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда 2019 йилда ҳам янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган эди. Бундан ташқари, 2018 йилда чақалоқларга асосан Мустафо ва Солиҳа исмлари берилган. 2017 йилда эса чақалоқларга қўйилган энг оммавий исмлар – Мадина ва Азизбек бўлган.

375
UzAuto Motors начнет выпускать машины в новых цветах

Монополияга қарши қўмитаси судда UzAuto Motors’га мағлуб бўлди

310
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси судда UzAuto Motors компаниясига ютқазди.

Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи “UzAuto Motors” АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитасидан аризачи “UzAuto Motors” АЖ фойдасига шикоят келтиришда тўланган давлат божи 2 230 000 сўм ва 20 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолати юзасидан хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.

310

Ўзбекистонда коронавирус: 30 октябрь асосий хабарлари

366
Сутка давомида 174 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 628 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 174 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 628 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 51 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 151 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 63 864 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 201 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 563 киши пандемия қурбони бўлди.

Шимолий иқтисодий ҳамкорлик форуми

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди/

Ўзбекистон президенти COVID-19'га қарши курашиш учун яқин мувофиқлашув ва кенг халқаро ҳамкорлик зарурлигини қайд этди.

Корея компаниялари билан биргаликда ташкил этилаётган фармацевтика кластери негизида самарали вакцина ва зардоблар, касалликларни тез ва аниқ ташхислаш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш таклифи билдирилди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 45,3 миллиондан ошди, 1,2 миллион ортиқ киши вафот этди, 32,9 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (9,2 млн), Ҳиндистонда (8,1 млн), Бразилияда (5,5 млн).

366
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Землетрясение в Турции

Мирзиёев Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

14
(Янгиланган 09:20 31.10.2020)
Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияда юз берган зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоғанга таъзия йўллади.

Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади", - дейилади хабарда.

Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

Шу вақтгача зилзила оқибатида қурбон бўлган инсонлар сони 24 нафарга етгани, 804 киши жабрлангани ҳақида маълумот берилди.

Зилзила кичикроқ цунамини юзага келтирган, Сеферихисарда қирғоққа яқин кўчаларни сув босган.

Сал кейин Anadolu агентлиги Туркиядаги Эгей денгизи қирғоқларида кун давомидаги иккинчи зилзила юз бергани, унинг магнитудаси 5,1 баллни ташкил этгани ҳақида хабар берган. 

14