Коронавируснинг янги аломати айтилди

877
Мутахассисларнинг аниқлашича, COVID-19 аниқланган қатор беморлар бунга қадар тиннитус – қулоқлардаги шовқин ва жаранглашдан шикоят қилишган.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Эшитиш қобилиятининг ўзгариши коронавирус юқтириб олганликдан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда “Express” нашри Лондон университети коллежи ва Қироллик миллий қўмитаси олимларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Мутахассисларнинг аниқлашича, COVID-19 аниқланган қатор беморлар бунга қадар тиннитус – қулоқлардаги шовқин ва жаранглашдан шикоят қилишган. Бундан ташқари, коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалиб кетган беморларда бу аломат кейинчалик эшитиш қобилиятининг тўлиқ йўқолишига олиб келган.

Шу муносабат билан олимлар шифокорларни беморларнинг ҳар қандай эшитиш қобилияти ўзгаришига эътибор қаратишга чақиришган.

Шу билан бирга олимлар тиннитус бошқа касалликларнинг ҳам белгиси бўлиши мумкинлигини таъкидлашган. Агар киши айнан коронавирус билан касалланган бўлса, ҳойнаҳой, эшитиш қобилияти бузилиши бошқа, кўп тарқалган аломатлар билан кечиши мумкин.

877
Волк

Бўрилар галаси улкан айиққа ҳужум қилди видео

112
(Янгиланган 14:25 26.10.2020)
Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси ўлжага яқинлашган айиққа ҳужум қилиши тасвирга олинди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси айиққа ҳужум қилишига гувоҳи бўлди.

Бу ҳолатни гид Адам Брубейкер тасвирга олди.

Унинг сўзларига кўра, айиқ ўлжанинг ҳидини сезиб қолади ва яқинлашишга ҳаракат қилади, аммо бўрилар бунга имкон бермайди.

“Ўн бошга яқин бўри гризли-айиқни ўраб олади ва ўлжа яқиндан ҳайдаб юборишди”, - дейди Брубейкер.

Йиртқичлар ўртасидаги беллашув бир неча дақиқа давом этди, бўрилар айиқни дарахтзор томон қувиб юборишди.

112

Коронавирусга қаерда тест топшириш мумкин?

24
Ўзбекистонда Коронавирус инфекциясига полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида тест топшириш учун қуйидаги ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин.
© Sputnik

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида COVID-19га аниқ ташҳис қўйиш учун мурожаат қилиш мумкин бўлган тиббий муассасалар рўйхатини эълон қилди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда ана шундай ташкилотлар сони 29та бўлиб, улардан 17таси Тошкент шаҳрида, 5таси Самарқандда, 3таси Фарғонада, 1тадан Наманган, Навоий, Нукус ва Қарши шаҳарларида жойлашган.Барча клиникалар рўйхати ва манзили билан инфографикамизла танишинг. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 июндан бошлаб пуллик асосда нодавлат тиббиёт муассасаларида таҳлил топширишга яна рухсат берилди. Нархни нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди. Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўзида, шу билан биргаликда, сўровга кўра, мурожаат қилувчининг ташкилотида, фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олиниши мумкин.

24

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

22
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров сайловларда иштирок этиш учун декабрь ойида президент ваколатларини зиммасидан соқит қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун у декабрда истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.

“Мен бошқалар қатори сайловларда иштирок этаман. Агар ғалаба қозонсам президент бўламан, бўлмаса барча каби оддий фуқаро бўламан”, - деди Жапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтади. Мамлакат Конституциясига биноан президент в.б. ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эмас.

Аввалроқ Жапаров агар қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилса, президент сайловларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган эди.

22