Импотенция, простатит ва карлик - врач COVID янги аломатлари ҳақида

889
(Янгиланган 15:07 19.10.2020)
Россиялик пулмонолог Пурясевнинг сўзларига кўра, коронавирус инфекциясини юқтирган киши кўплаб асоратларга дуч келиши мумкин: буйрак, ичак ва асаб тизими азоб чекади.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Янги коронавирус инфекциясини юқтирган киши кўплаб асоратларга дуч келиши мумкин: буйрак, ичак ва асаб тизими азоб чекади, деб хабар беради РБК пулмонолог Сергей Пурясевга асосан.

Аввалроқ Лондон университети коллежи ва Қироллик миллий госпитали олимлари COVID-19  касаллигининг аломатларидан бири сифатида қулоқларда шовқин ва жаранглашдан шикоят
- тиннитусни таъкидлашди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, қатор давлатларда коронавирусга чалинган беморларда эшитиш қобилиятини йўқотиш ҳолатлари қайд этилган.

"Эшитиш қобилиятининг бузилиши эшитиш асаб неврити билан боғлиқ. Дастлаб у қулоқларда шовқин сифатида намоён бўлади ва кейинчалик эшитиш нервининг парез ва фалажи бўлиши мумкин, одам эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин", - дейди Сергей Пурясев.

Бундан ташқари, беморларда импотенция ва простатит пайдо бўлиши, шунингдек, баъзи ҳолларда кўриш қобилиятини йўқотиши мумкин, деб таъкидлади врач.

Шу билан бирга, РУДН университети юқумли касалликлар кафедраси доценти Сергей Вознесенский COVID-19нинг эшитиш қобилиятини йўқотиш каби аломати ҳақида билмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус инфекцияси ёки ўткир респираторли инфекциялар белгилари билан, ёки нафас олиш етишмовчилиги ва катта ёшдагиларда ўткир респиратор дистресс-синдроми ривожланиши билан содир бўлиши мумкин.

889
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1300)
Жители поселка Гилан

Умрни ўн йилга узайтирувчи тўрт омил

164
Спиртли ичимликни меъёрда истеъмол қилиш эрта ўлим хатарини 17-18 фоизга камайтирса, чекиш инсон ҳаётини ўн йилга қисқартиради, деб таъкидлашади мақола муаллифлари

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Умр давомийлигини ўн йилга узайтира оладиган тўртта одат аниқланди, деб хабар қилмоқда Express нашри америкалик олимлар томонидан ўтказилган қатор тадқиқотларга таянган ҳолда.

Хусусан, олимлар мева ва сабзавотлар ҳамда донли маҳсулотларга бой Ўртаер денгизи парҳезига амал қилишни тавсия этишмоқда. Бундай озиқланиш онкологик ва юрак-қон томир, метаболизм синдроми, тушкунлик ва мия ҳолатининг ёмонлашиши сингари  касалликлар пайдо бўлиши хавфини пасайтиради.

Иккинчидан, стресс даражасини пасайтириб, ҳаётда қувончли лаҳзаларни излаш лозим. Тадқиқотларда аниқланишича, бахтли инсонларда эрта ҳаётдан кўз юмиш ҳолатлари 3,7 %га пасаяр экан. Бундай инсонлар уларга кўра камроқ бахтли инсонлардан кўра 18 фоиз кўп яшашлари мумкин.

Экспертлар қувонч келтирувчи хоббини топишни маслаҳат беришмоқда.

Бу хобби ижодий иш, вақтни ҳайвонларга бағишлаш, жисмоний машқлар ва медитация билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, зарарли одатлар - спиртли ичимликлар ва чекишдан воз кечиш лозим.

Спиртли ичимликни меъёрда истеъмол қилиш эрта ўлим хатарини 17-18 фоизга камайтирса, чекиш инсон ҳаётини ўн йилга қисқартиради, деб таъкидлашади мақола муаллифлари.

164
Санаторий Замин

“Зомин” эркин туристик зона ташкил этилади президент қарори

240
(Янгиланган 20:03 04.12.2020)
"Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. “Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Унда, Жиззах вилоятининг “Зомин” туристик-рекреацион зонасини (эркин туристик зона) ташкил этиш; эркин туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қуриш, шунингдек замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик бериш назарда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, эркин туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

- эркин туристик зонада замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;

- ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;

- транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус, фуникулёр ва бошқалар), шу жумладан, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, унинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

- туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудга келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;

- эркин туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;

- энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

- ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Туркия Республикасининг “IDEALIST” компанияси томонидан Зомин туманида эркин туристик зонанинг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилади.

240

Ўзбекистонга учадиган Россия авиакомпаниялари рўйхати кенгайди

86
(Янгиланган 13:43 05.12.2020)
Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасининг турли шаҳарларига парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар рўйхатини кенгайтирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Росавиация тегилши лицензияга эга бир нечта авиакомпанияларга фуқароларни ёки юкларни ташиш бўйича чет элга халқаро рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Авиакомпаниялар рўйхати идора сайти қарорида эълон қилинган.

11та авиакомпаниялар ичида энг кўп йўналишда парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини AZUR air компанияси қўлга киритган.

Марказий Осиё мамлакатларига парвоз пунктлари орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Росавиация қарорига мувофиқ, эндиликда "ИрАэро", "Северный ветер", "Ред Вингс" каби авиакомпаниялар ҳафтасига 2-5 мартагача Россиянинг Нижневартовск, Москва, Красноярск, Уфа, Екатеринбург, Ростов-Дондан Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд сингари шаҳарларига парвозларни амалга ошириши мумкин.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони ортган. Хусусан, AZUR air Иркутскдан Тожикистонга, "Северный ветер", "Ред Вингс", "АЗУР эйр", "Азимут", "Северный Ветер" - Қозоғистонга, "Северный ветер" эса Қирғизистон(Бишкек)га парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

86