Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте

Мактаб битирувчиларининг 6 йиллик баҳолари ОТМга киришда инобатга олинади

149
Халқ таълими вазири Ўзбекистонда мактаб битирувчиларининг 6 йиллик баҳолари ОТМга кириш имтиҳонида инобатга олинишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда мактаб битирувчиларининг 6 йиллик баҳолари ОТМга кириш имтиҳонида инобатга олинади. Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Шерматовнинг таъкидлашича, бу президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.

“Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки, ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади”, — вазир.

Қайд этилишича, 7-синф битирувчиларини профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади, мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар белгиланади.

149
Жители поселка Гилан

Умрни ўн йилга узайтирувчи тўрт омил

161
Спиртли ичимликни меъёрда истеъмол қилиш эрта ўлим хатарини 17-18 фоизга камайтирса, чекиш инсон ҳаётини ўн йилга қисқартиради, деб таъкидлашади мақола муаллифлари

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Умр давомийлигини ўн йилга узайтира оладиган тўртта одат аниқланди, деб хабар қилмоқда Express нашри америкалик олимлар томонидан ўтказилган қатор тадқиқотларга таянган ҳолда.

Хусусан, олимлар мева ва сабзавотлар ҳамда донли маҳсулотларга бой Ўртаер денгизи парҳезига амал қилишни тавсия этишмоқда. Бундай озиқланиш онкологик ва юрак-қон томир, метаболизм синдроми, тушкунлик ва мия ҳолатининг ёмонлашиши сингари  касалликлар пайдо бўлиши хавфини пасайтиради.

Иккинчидан, стресс даражасини пасайтириб, ҳаётда қувончли лаҳзаларни излаш лозим. Тадқиқотларда аниқланишича, бахтли инсонларда эрта ҳаётдан кўз юмиш ҳолатлари 3,7 %га пасаяр экан. Бундай инсонлар уларга кўра камроқ бахтли инсонлардан кўра 18 фоиз кўп яшашлари мумкин.

Экспертлар қувонч келтирувчи хоббини топишни маслаҳат беришмоқда.

Бу хобби ижодий иш, вақтни ҳайвонларга бағишлаш, жисмоний машқлар ва медитация билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, зарарли одатлар - спиртли ичимликлар ва чекишдан воз кечиш лозим.

Спиртли ичимликни меъёрда истеъмол қилиш эрта ўлим хатарини 17-18 фоизга камайтирса, чекиш инсон ҳаётини ўн йилга қисқартиради, деб таъкидлашади мақола муаллифлари.

161
Санаторий Замин

“Зомин” эркин туристик зона ташкил этилади президент қарори

240
(Янгиланган 20:03 04.12.2020)
"Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. “Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Унда, Жиззах вилоятининг “Зомин” туристик-рекреацион зонасини (эркин туристик зона) ташкил этиш; эркин туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қуриш, шунингдек замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик бериш назарда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, эркин туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

- эркин туристик зонада замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;

- ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;

- транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус, фуникулёр ва бошқалар), шу жумладан, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, унинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

- туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудга келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;

- эркин туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;

- энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

- ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Туркия Республикасининг “IDEALIST” компанияси томонидан Зомин туманида эркин туристик зонанинг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилади.

240

Ўзбекистонга учадиган Россия авиакомпаниялари рўйхати кенгайди

84
(Янгиланган 13:43 05.12.2020)
Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасининг турли шаҳарларига парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар рўйхатини кенгайтирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Росавиация тегилши лицензияга эга бир нечта авиакомпанияларга фуқароларни ёки юкларни ташиш бўйича чет элга халқаро рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Авиакомпаниялар рўйхати идора сайти қарорида эълон қилинган.

11та авиакомпаниялар ичида энг кўп йўналишда парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини AZUR air компанияси қўлга киритган.

Марказий Осиё мамлакатларига парвоз пунктлари орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Росавиация қарорига мувофиқ, эндиликда "ИрАэро", "Северный ветер", "Ред Вингс" каби авиакомпаниялар ҳафтасига 2-5 мартагача Россиянинг Нижневартовск, Москва, Красноярск, Уфа, Екатеринбург, Ростов-Дондан Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд сингари шаҳарларига парвозларни амалга ошириши мумкин.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони ортган. Хусусан, AZUR air Иркутскдан Тожикистонга, "Северный ветер", "Ред Вингс", "АЗУР эйр", "Азимут", "Северный Ветер" - Қозоғистонга, "Северный ветер" эса Қирғизистон(Бишкек)га парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

84