Коронавирус: Ўзбекистонда касалланганлар сони 65 200 нафарга етди

184
Тун давомида энг кўп COVID-19 билан касалланиш Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида қайд этилган. Ўлим ҳолати кузатилмаган.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 98 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 65 200 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 13 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 62 342 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етган.

Ўлим ҳолати кузатилмаган. Жами қурбонлар сони 545 нафарлигича қолмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 2 311 нафар бемор даволанмоқда.

184
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

139
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди, деди брифингда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 31-махсус сессияси доирасида Россия вакцинасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу халқаро шерикларда катта қизиқиш уйғотди.

"Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Гамалея институти фаолияти тўғрисида яна бир неча сўз айтмоқчиман. Улар нафақат Россияда оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки хорижий мамлакатларда Россия препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий бозорларга чиқиш учун иш олиб бормоқда", - деди Захарова.

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V: COVID-19 га қарши вакцина" виртуал тадбирида Россия препаратини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтишдан кейинги синовлар Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуелада ўтказилмоқда, бундан ташқари Бразилия ва бошқа давлатларда тест ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, " Спутник V" "кучли иммунитет ва антитаначалар жавоб" ни кўрсатди.

Ўз навбатида, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев “Спутник V”ни 40 мамлакатда тасдиқлаш учун ариза топширганини ва ушбу мамлакатлардаги назорат органлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг нархи дозаси 10 доллардан кам бўлади, "баъзи мРНК вакциналарига қараганда анча арзон".

139
Армия Узбекистана возобновила военные учения

Ҳарбий хизматчилар ўртасида ўз касбининг устаси унвони учун танлов ўтказилади

49
Танловнинг ғолиб ва совриндорлари диплом, пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, уларга қатор имтиёзлар берилади.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев қарори билан Ўзбекистон Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танлов тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўрик-танлов Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия ва ДХХ Чегара қўшинларининг қўшилма, қисм ва олий ҳарбий таълим муассасаларида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилади.

Кўрик-танлов “Энг илғор сержант”, “Энг илғор гуруҳ командири”, “Энг илғор взвод командири”, “Энг илғор батальон командири”, “Энг илғор бригада командири” номинациялари бўйича ташкил этилади.

Кўрик-танлов ҳар йили 1 июндан 30 декабрга қадар саралаш, округ ва республика босқичларида ўтказилади.

Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари қуйидаги тартибда тақдирланади:

Округ босқичида:

  • 1-ўрин учун – диплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
  • 2-ўрин учун – диплом ва лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
  • 3-ўрин учун – диплом ва лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти.

Республика босқичида:

  • 1-ўрин учун – I даражали диплом ва лавозим маошининг уч баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда навбатдаги малака тоифаси;
  • 2-ўрин учун – II даражали диплом ва лавозим маошининг икки баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
  • 3-ўрин учун – III даражали диплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти.

Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказиладиган асосий байрам тадбирида эълон қилинади ва тақдирланади.

Шунингдек, кўрик-танловнинг республика босқичи ғолибларига қуйидаги имтиёзлар берилади:

“Энг илғор сержант” номинацияси бўйича ғолибларга – Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига танловдан ташқари ўқишга кириш; “Энг илғор гуруҳ командири” номинацияси бўйича ғолибларга – юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш; “Энг илғор взвод командири” номинацияси бўйича ғолибларга – Қуролли Кучлар Академияси малака ошириш факультетининг олий курсларига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек, юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш; “Энг илғор батальон командири” номинацияси бўйича ғолибларга – Қуролли Кучлар Академиясининг ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультетига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек, юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш; “Энг илғор бригада командири” номинацияси бўйича ғолибларга – юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш.

49
Теглар:
ҳарбийлар, танлов, Ўзбекистон