Ўзбекистонда коронавирус: 28 октябрь асосий хабарлари

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишВрач бригады скорой медицинской помощи
Врач бригады скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 197 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 141 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
"Беписанд бўлманг": РФ бош санитар врачи эмлангунга қадар эҳтиёт бўлишга чақирди

Бир сутка давомида 197 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 141 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 95 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 158 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 63 323 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 260 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Госпиталь COVID-19 в ГКБ № 52 - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда COVID-19га чалиниш ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

Ўзбекистонда жами 558 киши пандемия қурбони бўлди.

Мобил клиника

Инсон ҳуқуқларини ва саломатлигини сақлаш бўйича Россия Федерал хизмати (Роспотребнадзор) Ўзбекистонга биринчи мобил клиникани совға қилди. 

Россия мобил клиникалари бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, ОИТС, COVID-19, вирусли гепатит, жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар, аккушер ва гинекологик ёрдам, кардиология ва урология хизматлари кўрсатишга ихтисослашган.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 44,3 миллиондан ошди, 1,2 миллион ортиқ киши вафот этди, 32,4 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (9,0 млн), Ҳиндистонда (8,0 млн), Бразилияда (5,4 млн).

Янгиликлар лентаси
0