Проект Умного города Нурафшон

“Nurafshon City”ни қайси хорижлик компания қуриши маълум бўлди

252
(Янгиланган 23:18 28.10.2020)
Сингапурнинг “Universal Success Enterprises Limited” компанияси “Nurafshon City” қурилиш лойиҳасини амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва Сингапурнинг “Universal Success Enterprises Limited” компанияси раиси Прасун Мукержи “Nurafshon City” қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида бош келишувни онлайн тарзда имзолади.

“Дунё” АА хабарига кўра, Ҳужжат Сингапур компанияси томонидан ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда 2021 йил биринчи чорагининг охирига қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, кейинчалик тасдиқлаш ва замонавий Нурафшон шаҳри қурилишининг бошланишини назарда тутади.

Лойиҳанинг умумий майдони тахминан 2 минг 833 гектарни ташкил этади ва у уч босқичда амалга оширилади.

Лойиҳани Universal Success Enterprises Limited ёки ушбу компания томонидан ташкил этилган хорижий компаниялар консорсиуми томонидан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ёки хорижий молия институтларининг кредит линиялари асосида амалга ошириш кўзда тутилган.

Инвестицияларнинг умумий ҳажми лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш натижаларига кўра аниқланади.

252

Декабрда қандай об-ҳаво кузатилади

28
(Янгиланган 13:24 30.11.2020)
Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзгидромет қиш фаслининг биринчи ойи декабрда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу йилги декабрь ҳарорат кўрсаткичлари бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ой давомида ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Республиканинг шимолида тунда 8-10 даража совуқ бўлиши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида эса 12-15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин. Бир кеча кундузда максимал ёғинлар миқдори суткалик меъёрдан анча кўп бўлиши мумкин.

Бу йилги декабрда ойлик ёғинлар миқдори меъёр атрофида, айрим жойларда меъёрдан юқори, шимолда эса айрим жойларда меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда (Тошкентда декабрь ойи учун ёғинлар 59 мм ни ташкил қилади). Ёғингарчилик ой давомида вақти-вақти билан кузатилади.

28
Теглар:
об-ҳаво, Ўзгидромет, Ўзбекистон
Директор шк №30 в Бухаре Ирина Котова (в центре) с педагогами

Педагог ходимлар маошига устама тўланади

153
(Янгиланган 10:05 30.11.2020)
Ўзбекистонда "Педагог мақоми" жорий этилади ва ушбу мақомга эга бўлган шахсларга муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилади.

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда яқин вақт ичида ўқитувчи ва мураббийлар маошига қўшима тўловлар жорий этилади. Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида жойлаштирилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

Янги қонунда, Ўзбекистонда "Педагог мақомини" жорий этиш ва ушбу мақомга эга бўлган шахсларга муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар бериш, шунингдек уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби белгиланган.

Иккинчидан, педагог ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби белгиланган. Хусусан, биринчи тоифали ўқитувчилар учун БҲМнинг 30%, олий тоифали ўқитувчилар учун - 50 % миқдорида қўшимча тўлов тўлаш назарда тутутилган. Ундан ташқари ўқитувчини иш стажига, илмий даражасига қараб ҳам унга устамалар тўлаш айтиб ўтилган. 

Учинчидан педагог ходимнгинг соғлигини ҳиммоя қилиш, малакасини ошириш, ўқ касбига боғлиқ бўлмаган ишларга  жалб қилмаслик масалалари ҳам айтиб ўтилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўнгги бир неча йил давомида ўқитувчилар маошини, уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш ҳақидар бир неча бор айтиб ўтган эди. 

153