Двери СИЗО

Фарғонада тилла тақинчоқларни ўғирлаган аёллар жиноий уюшмаси қўлга олинди

362
(Янгиланган 19:13 29.10.2020)
Кундуз куни уч аёл бировнинг хонадонига кириб, 56 миллион 100 минг сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетишган

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Учкўприк туманида хонадондан 56,1 миллион сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёллар аниқланди, деб хабар беради Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги қишлоқларнинг бирида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 17 октябрь куни кундузи номаълум шахс уйига кириб, ётоқхонасидаги жавондан қиймати 56 миллион 100 минг сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "б,г" банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ш., Ҳ.Н., ва М.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

362

Пандемия шароитида Янги йилни қандай нишонламоқчисиз?

0
0
Картофель

Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак шифокор тавсияси

171
Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, картошкани пўчоғи билан истеъмол қилмаслик керак, чунки унда тупроқ ва ҳаводан зарарли моддалар тўпланади.

"Шунингдек, картошкани жуда юқори ҳароратда пиширмаслик керак", - дейди мутахассис.

Бунда қовурилганидан сўнг сабзавот ёғ ва токсинлар билан тўйинади, тозаланган картошкани қайнатиш ёки буғда пишириш яхшироқ, чунки бу ҳолда сабзавот максимал миқдорда озуқа моддалари - калий, натрий, Б6 витаминини беради.

Шифокор соғлиққа зарар бўлмаслиги учун 200-300 грамм картошкани ҳафтасига 2 марта истеъмол қилишни тавсия қилди.

171
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

133
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

133