Энергетика вазирлиги ресторан ва кафеларни газдан узиш қарорини изоҳлади

© Sputnik / СтрингерЗажжение газовой конфорки
Зажжение газовой конфорки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлик хабарига кўра, совуқ мавсумда табиий газ таъминоти биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари, шифохоналар ва таълим муассасаларига етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 1 ноябрдан хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари учун табиий газдан фойдаланишга доир чекловлар жорий этила бошланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар маълум қилди.

Таъкидланишича, совуқ мавсумда табиий газ таъминоти биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари, шифохоналар ва таълим муассасаларига етказиб берилади.

“Барча фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда уларнинг муқобил ёқилғи турларига (суюлтирилган газ, кўмир ва бошқалар) босқичма-босқич ўтиш дастури амалга оширилаётганидан хабарлари бор. Хўжалик юритувчи субъектларнинг амалдаги шартномаларида куз-қиш даврида газ етказиб беришга чекловлар киритилиши кўзда тутилган бўлиб, шунинг учун ҳам улар муқобил ёнилғи манбаларига эга бўлишлари керак. Қисқа муддатларда куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишни амалга ошириш кўзда тутилган. Шу муносабат билан 2020 йилнинг 1 ноябридан жорий этилган хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе) учун табиий газдан фойдаланишга доир чекловлар табиий газ сотиб олиш бўйича шартномаларда кўзда тутилган зарур чора ҳисобланади”, - дейилган хабарда.

Хабарда ёзилишича, ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган юридик истеъмолчилар 2020-2021 йиллар куз-қиш даври бошланиши арафасида тегишли билдиришномалар олган.

Вазирлик улар муқобил ёқилғидан фойдаланишга ўтиш учун фаол чоралар кўришлари кераклигини қайд этган.

Янгиликлар лентаси
0