Давлат ташкилотлари ходимлари ўртасида кураш бўйича мусобақа ўтказилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМеждународный турнир на Кубок президента Республики Узбекистан по курашу в Термезе
Международный турнир на Кубок президента Республики Узбекистан по курашу в Термезе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Президент қарорига мувофиқ, 2021 йилдан ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича:

В Ташкенте прошли соревнования по триатлону - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда триатлон бўйича мусобақа ўтказилди

● олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро мусобақа;

● хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилади.

2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади.

- 2021–2025 йилларда кураш маҳорат мактаблари босқичма-босқич ташкил этилади.

- 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, мактаб-интернатлари ва спорт мактабларида кураш бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.

Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияда, жумладан, 2028 йилда курашнинг Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киришига эришиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0