Қишлоқ врачлик пунктларига ишга кирганларга 30 миллион сўм берилади

441
(Янгиланган 11:14 07.11.2020)
Президент қишлоқ врачлик пунткларига ишга кирган шифокорларга 30 миллион сўмдан компенсация тўлаш масаласини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Қишлоқ врачлик пунктларида врачлар етишмаслик муаммоси 6 ноябр куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда 20 мингдан зиёд врачлик шатлари мавжуд, лекин у ерда ҳозир 12 минг шифокор ишламоқда. Сабаби - бугунги кунда умумий амалиёт шифокори касби тиббиёт олийгоҳлари битирувчилари учун жозибадор эмас. Шунингдек ушбу массасаларда шифокорларни рағбатлантириш, малакасини оширишга эътибор йўқ.

Шу боис Президент шифокорларга муносиб шароитлар яратиш орқали уларни энг қуйи бўғин – қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникаларга жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

Бунинг учун чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинади. Бу дастурга мувофиқ чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади, улар хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилинади.

Шифокорларга бўлган эҳтиёжларни маҳаллалар кесимида аниқлаб, тиббиёт олий ўқув юртларида квотани ошириш, ипотека асосида қурилаётган уй-жойларни аввало бирламчи бўғин шифокорлари учун ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, келгуси йилда 100 та қишлоқ врачлик пункти ва 24 та оилавий поликлиника ташкил этилиши белгиланди.

441

Пандемия шароитида Янги йилни қандай нишонламоқчисиз?

0
0
Картофель

Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак шифокор тавсияси

147
Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, картошкани пўчоғи билан истеъмол қилмаслик керак, чунки унда тупроқ ва ҳаводан зарарли моддалар тўпланади.

"Шунингдек, картошкани жуда юқори ҳароратда пиширмаслик керак", - дейди мутахассис.

Бунда қовурилганидан сўнг сабзавот ёғ ва токсинлар билан тўйинади, тозаланган картошкани қайнатиш ёки буғда пишириш яхшироқ, чунки бу ҳолда сабзавот максимал миқдорда озуқа моддалари - калий, натрий, Б6 витаминини беради.

Шифокор соғлиққа зарар бўлмаслиги учун 200-300 грамм картошкани ҳафтасига 2 марта истеъмол қилишни тавсия қилди.

147
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

91
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

91