Ўзбекистонда аниқланаётган коронавирус ҳолатлари камаймоқда

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишРабота ковид-госпиталя
Работа ковид-госпиталя  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган тун давомида яна 58 кишида коронавирус аниқланди. Бу олдинги кунларга қараганда 20-25 тагача камроқ.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 58 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 68 788 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Пробирка с анализами крови в руках медработника - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус: Ўзбекистонда касалланганлар 68,5 мингдан ошди

Янги касалланганларнинг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Cамарқанд вилоятида, 14 нафари Сурхондарё вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қурбонлар қайд этилмаган. Улар сони 585 нафарлигича қолмоқда.

Шу пайтга қадар 65 971 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозир мамлакатда 2 232 нафар бемор даволанмоқда.

Мамлакатда уч кундан буён тун давомида аниқланаётган коронавирус билан касалланиш камаймоқда. 7 ноябрь куни тонгга қадар 84 кишида, 8 ноябрь куни эса 81 кишида коронавирус тасдиқланган эди. 9 ноябрга келиб улар сезиларли камайганини кўриш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0