Узбеки из томской диаспоры готовят плов и угощают им медиков

Томскдаги ўзбеклар коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга бепул ош тарқатмоқда

269
(Янгиланган 13:46 09.11.2020)
Шифокорлар учун ош “Дўстлик” ўзбек маданий ташкилоти кўнгиллилари томонидан тайёрланмоқда. Таомнинг биринчи порцияси 2 ноябрь куни пиширилган бўлиб, тўрт кун ичида 1600 та овқат солинган контейнер тарқатилган.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россиянинг Томск шаҳрида ўзбек диаспораси вакиллари коронавирус беморларини даволашга ихтисослашган касалхоналарнинг ходимларига ош пишириб тарқатмоқда.

ТV2 нашри хабарига кўра, кўнгиллилар шифокорларни миллий таом билан икки ҳафта сийлашни режалаштирган.

Узбеки из томской диаспоры готовят плов и угощают им медиков
Узбеки из томской диаспоры готовят плов и угощают им медиков

Шифокорлар учун ош “Дўстлик” ўзбек маданий ташкилоти кўнгиллилари томонидан тайёрланмоқда. Таомнинг биринчи порцияси 2 ноябрь куни пиширилган бўлиб, тўрт кун ичида 1600 та овқат солинган контейнер тарқатилган. Шунингдек, улар яна икки минг порция ош, шунча салат ва 600 та нон тайёрлашни режа қилган. Ош шаҳардаги 11 та касалхонага тарқатилмоқда.

Узбеки из томской диаспоры готовят плов и угощают им медиков
Узбеки из томской диаспоры готовят плов и угощают им медиков

Таъкидланишича, ушбу ғояни Ўктам Маҳмудов билдирган, диаспоранинг қолган аъзолари ва унинг раҳбари Саматулла Рўзиев якдиллик билан қўллаб-қувватлаган. Томсклик ўзбеклардан сўнг Омск ва Кемеровадаги диаспора ҳам тиббиёт ходимларини тушлик билан меҳмон қилишни бошлаган.

Узбеки из томской диаспоры готовят плов и угощают им медиков
Узбеки из томской диаспоры готовят плов и угощают им медиков

“Инсоният учун ўз кучи ва соғлиғини, шунингдек, ҳаётини бериб, тиним билмаётган инсонларга ҳурматда бўлайлик. Ойлик бу бошқа, бу меҳнат учун ҳақ. Бундай усулда миннатдорчилик билдириш эса бошқача. Шифокорлар хурсанд, биз ҳам уларга яхшилик қилганимиздан шодмиз. Бу каби оғир вазиятда бир-биримизга ёрдам беришимиз муҳимдир”, — дейди Саматулла Рўзиев.

“Ҳозирги мураккаб, бундай оғир шароитларда ишлаётган тиббиёт ходимларимизга ёрдам кўрсатаётган лоқайд бўлмаган ва миннатдор кишиларнинг мададини ҳис этиш ёқимли”, - деди шаҳарнинг Тез тиббий ёрдам касалхонаси бош ҳамшираси Светлана Мишкина “Томск” телевидениесига берган интервьюсида.

Қайд этиш жоизки, аввалроқ ўзбек дипломатлари Москва шифокорларига ош тарқатишган эди. "Ҳаётни сақлаб қолганингиз учун ташаккур!" шиори остида мазали таомларнинг бир қисми Москвадаги турли тиббиёт муассасаларида ишлайдиган кўплаб шифокорларга топширилган эди.

 

269

Декабрда қандай об-ҳаво кузатилади

11
(Янгиланган 13:24 30.11.2020)
Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзгидромет қиш фаслининг биринчи ойи декабрда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу йилги декабрь ҳарорат кўрсаткичлари бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ой давомида ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Республиканинг шимолида тунда 8-10 даража совуқ бўлиши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида эса 12-15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Декабрда ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин. Бир кеча кундузда максимал ёғинлар миқдори суткалик меъёрдан анча кўп бўлиши мумкин.

Бу йилги декабрда ойлик ёғинлар миқдори меъёр атрофида, айрим жойларда меъёрдан юқори, шимолда эса айрим жойларда меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда (Тошкентда декабрь ойи учун ёғинлар 59 мм ни ташкил қилади). Ёғингарчилик ой давомида вақти-вақти билан кузатилади.

11
Теглар:
об-ҳаво, Ўзгидромет, Ўзбекистон
Директор шк №30 в Бухаре Ирина Котова (в центре) с педагогами

Педагог ходимлар маошига устама тўланади

147
(Янгиланган 10:05 30.11.2020)
Ўзбекистонда "Педагог мақоми" жорий этилади ва ушбу мақомга эга бўлган шахсларга муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилади.

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда яқин вақт ичида ўқитувчи ва мураббийлар маошига қўшима тўловлар жорий этилади. Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида жойлаштирилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

Янги қонунда, Ўзбекистонда "Педагог мақомини" жорий этиш ва ушбу мақомга эга бўлган шахсларга муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар бериш, шунингдек уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби белгиланган.

Иккинчидан, педагог ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби белгиланган. Хусусан, биринчи тоифали ўқитувчилар учун БҲМнинг 30%, олий тоифали ўқитувчилар учун - 50 % миқдорида қўшимча тўлов тўлаш назарда тутутилган. Ундан ташқари ўқитувчини иш стажига, илмий даражасига қараб ҳам унга устамалар тўлаш айтиб ўтилган. 

Учинчидан педагог ходимнгинг соғлигини ҳиммоя қилиш, малакасини ошириш, ўқ касбига боғлиқ бўлмаган ишларга  жалб қилмаслик масалалари ҳам айтиб ўтилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўнгги бир неча йил давомида ўқитувчилар маошини, уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш ҳақидар бир неча бор айтиб ўтган эди. 

147