Сув омборларида сейсмологик кузатувлар тизими жорий этилади

Oбуна бўлиш
Сув омборлари таъсир ҳудудида локал сейсмик кузатув тармоқларини ташкил этиш ва уларга зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. “Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон
“Сардоба иши”га оид янги тафсилотлар очиқланди

Лойиҳада сув омборларида мунтазам сейсмометрик, сейсмогеодинамик ҳамда дала кузатув ишларини олиб бориш, инструментал кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларини динамик хусусиятини ўрганиш ва ҳолатини баҳолаш, сув омборини тўлдириш ва ундан фойдаланиш жараёнида сейсмик режим параметрларининг ўзгаришини баҳолаш каби сейсмодеодинамик ўзгаришлар мониторингини олиб бориш тартиби белгиланмоқда.

Ҳужжатга республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими тўғрисидаги низом илова қилинган.

Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик ва дала кузатувларини амалга ошириш, ахборотни йиғиш, тўплаш ва уни қайта ишлашни, геологик муҳит ҳолатини таҳлил қилиб, сув омборини тўлдириш ва ундан фойдаланиш жараёнида сейсмик режим параметрларининг ўзгаришини баҳолашни ўз ичига олади.

Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар сув омборлари таъсир ҳудудида локал сейсмик кузатув тармоқларини ташкил этиш ва уларга зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0