Рабочие на строительстве автомобильного моста

Бангладешдан жалб қилинаётган мутахассислар юзасидан баёнот берилди

173
(Янгиланган 11:13 11.11.2020)
Ижтимоий тармоқларда Шўртан газ-кимё комплексининг лойиҳаси учун Бангладешдан 900 нафар хорижий мутахассислар жалб қилинаётганлиги тўғрисидаги хабар қизғин муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бангладешдан жалб қилинаётган мутахассислар юзасидан баёнот берди.

Аввалроқ ОАВларда “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва “Uzbekistan GTL” томонидан амалга оширилаётган Шўртан газ-кимё комплексининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси учун Бангладешдан 900 нафар хорижий мутахассислар жалб қилинаётганлиги тўғрисида хабар тарқалган эди.

Хабарда ёзилишича, мамлакат президентининг тегишли қарорида “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва “Uzbekistan GTL” МЧЖ буюртмалари асосида хорижий мутахассисларни ўрнатилган тартибда жалб қилиниши кўзда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ эса хорижий фуқаролар Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун тасдиқномалар олиши белгиланган.

Иш берувчи белгиланган тартибда чет эл фуқаросига Ўзбекистон ҳудудида меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш мақсадида Ташқи меҳнат миграция агентлигига мурожаат қилиш лозим.

“Лекин шу кунгача “Ўзбекнефтегаз” АЖ, “Uzbekistan GTL” ёки лойиҳа бош пудратчиси, “ENTER Engineering Pte. Ltd.” компанияси мазкур тасдиқномани олиш учун мурожаат қилмаган”, - дейилган вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, юқоридаги лойиҳа учун жалб қилинаётган хорижий иш кучи тўғрисида тегишли маълумотлар сўралган ва ўрганилмоқда.

Вазирлик мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида талаб қилинадиган бўш иш ўринларига маҳаллий ишсиз аҳолини жалб этиш, уларнинг малака даражаси етарли бўлмаганда бепул касбий ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.

173
Теглар:
Ўзбекистон, мигрантлар, Бангладеш
Директор шк №30 в Бухаре Ирина Котова (в центре) с педагогами

Педагог ходимлар маошига устама тўланади

107
(Янгиланган 10:05 30.11.2020)
Ўзбекистонда "Педагог мақоми" жорий этилади ва ушбу мақомга эга бўлган шахсларга муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилади.

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда яқин вақт ичида ўқитувчи ва мураббийлар маошига қўшима тўловлар жорий этилади. Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида жойлаштирилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

Янги қонунда, Ўзбекистонда "Педагог мақомини" жорий этиш ва ушбу мақомга эга бўлган шахсларга муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар бериш, шунингдек уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби белгиланган.

Иккинчидан, педагог ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби белгиланган. Хусусан, биринчи тоифали ўқитувчилар учун БҲМнинг 30%, олий тоифали ўқитувчилар учун - 50 % миқдорида қўшимча тўлов тўлаш назарда тутутилган. Ундан ташқари ўқитувчини иш стажига, илмий даражасига қараб ҳам унга устамалар тўлаш айтиб ўтилган. 

Учинчидан педагог ходимнгинг соғлигини ҳиммоя қилиш, малакасини ошириш, ўқ касбига боғлиқ бўлмаган ишларга  жалб қилмаслик масалалари ҳам айтиб ўтилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўнгги бир неча йил давомида ўқитувчилар маошини, уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш ҳақидар бир неча бор айтиб ўтган эди. 

107

Ўзбекистонда 1 декабрдан нималар ўзгаради?

511
(Янгиланган 17:48 29.11.2020)
Биринчи декабрдан умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади, Ўзбекистоннинг Афғонистонда савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади. Батафсил – мақолада.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Адлия вазирлиги 1 декабрдан мамлакат қонунчилигида рўй берадиган ўзгаришлар ва бошқа жорий этилаётган тартиблар тўғрисида маълумот тайёрлади.

1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади

2020 йил 1 декабрдан:

  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади;
  • ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан маъмурий жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади.

2. Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади

Босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича жорий этилади.

3. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.

4. Ўзбекистоннинг Афғонистонда савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

5. Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси эҳтиёжларидан келиб чиқиб, йилига 5 тадан ўсимликлар карантини соҳасидаги ўзига хос “детектор”лар – хизмат итлари ҳамда 5 нафардан кинологлар тайёрлаб берилишини таъминлайди.

6. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

Жамғарманинг асосий вазифалари, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади:

- давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;

- аҳолининг барча қатламларини кафолатланган пакет доирасида сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида тиббий хизматлар стратегик хариди тизимини жорий этиш.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган I ва II тоифаларга мансуб бўлган мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилади.

8. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача(50 фоизи ҳам киради), бироқ 8 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади.

Кредит суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги миқдорларда компенсация берилади:

- миллий валютадаги кредитлар бўйича – Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ортиқ, бироқ 5 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда;

- хорижий валютадаги кредитлар бўйича – тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 30 фоизи, бироқ 4 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда.

Биотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий илмий ташкилотларга илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун 10 миллиард сўмгача мақсадли грантлар тақдим этилади.

9. 2020 йил 1 декабрдан:

- жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида жамланади ва белгиланган миқдорда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларига пропорционал тартибда йўналтирилади;

- ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида қарздорнинг хатланган мол-мулки бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан, Давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк эса – ҳудудий кенгашлар қарорига мувофиқ 50 фоизгача чегирма билан нархни ошириб бориш услубида ўтказиладиган дастлабки электрон онлайн-аукционга қўйилади (бундан гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мустасно).

511
(0:38 / 4.02Mb / просмотров видео: 613)

Россия ҳарбий госпитали Степанакертга етиб келди

0
Россия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий госпитали Тоғли Қорабоғнинг Степенакерт шаҳрига етиб келди. Шифохона тинч аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Россия Мудофаа вазирлигининг кўчма ҳарбий госпитали Степанакерт шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Ҳарбий шифохонада таркибида, 122 нафар хизматчилар, 54 та тезхника бирлиги ва 66 тонна материал юклар олиб келинган. Бироз олдин Мудофаа вазирлиги ушбу шифохонада 60га яқин шифокорлар олиб келиниши режалаштирилаётганини хабар қилган эди. 

Ҳарбий шифохонада реанимация бўлими, диагностика лабораторияси, операция хонаси, стоматолог ва офтальмолог кабинетлари билан жиҳозланган, бўлиб у Тоғли қорабоғнинг тинч аҳолисига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. 

Айни дамда шифохона 40 нафарга яқин беморларни қабул қилишга тайёр. 

 

0