ИИВ Гулнора Каримованинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди

© InstagramГульнара Каримова
Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гулнора Каримованинг соғлиғи ёмонлашгани борасида сўнгги вақтларда тарқалган хабарлар асосга эга эмас.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik.  Гулнора Каримованинг соғлиғи ёмонлашгани борасида сўнгги вақтларда тарқалган хабарлар асосга эга эмас. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева маълум қилди.

Лола Каримова-Тиллаяева - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова отасини хотирлади

Октябрь ойида ижтимоий тармоқлар ва ОАВда белгиланган жазо муддатини Зангиотадаги колонияда ўтаётган Гулнора Каримованинг саломатлиги ёмонлашгани, у ўпка яллиғланиши ташхиси билан санитария қисмига ётқизилгани, у коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матбуот анжуманида мутасаддилар Гулнора Каримованинг коронавирусга чалингани, аҳволи оғирлашгани ёки ўз жонига қасд қилгани ҳақида тарқалган хабарлар қанчалик ҳақиқатга мослиги ҳақида саволга жавоб берди.

Сенат раиси Танзила Норбоева бу гапларни "миш-мишлар" деб атади.

“Буларнинг бари, айтганингиздек, миш-мишлар, асосланмаган фактлар”, — деди Танзила Норбоева.

“Ўз жонига қасд қилди деган ёки бошқа нохуш ҳолат ҳақидаги гаплар асоссиз. Гулнора Каримова суд томонидан белгиланган жазо муддатини ўтамоқда”, — дея қўшимча қилди ИИВ полковниги Умида Абдуллаева.

Янгиликлар лентаси
0