Сотрудник Бюро принудительного исполнения проводит рейд по адресам должников

Ўзбекистонда қарздорликни қисқартириш бўйича алоҳида тизимда иш олиб борилади

597
(Янгиланган 21:05 17.11.2020)
Мулкий ҳуқуқларни рўйхатга олиш, ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш, жарима ва коммунал тўловларни тўлаш каби 8 тоифадаги ҳужжатларни мажбурловсиз ҳам амалга ошириш мумкинлиги таъкидланди

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда қарздорликни қисқартириш бўйича алоҳида тизимда иш олиб борилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Қарзларни ундиришдан мақсад - ижтимоий масалаларни ҳал этиш

Таъкидланишича, жорий йилнинг 10 ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига 4 миллионга яқин ижро ҳужжатлари келиб тушган. Шундан 1 миллион 200 мингтаси бажарилмаган.

"Яъни, бугунги кун ҳолатига 17 триллион сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланмай турибди. Бунинг 7,2 триллион сўми давлат ундирувига, қолган 9,7 триллион сўми жисмоний ва юридик шахсларга тегишли. Ушбу маблағларнинг ундирилиши тадбиркорларнинг молиявий аҳволини яхшилаш, кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал этишда муҳим омил бўлади. Йиғилишда суд ҳужжатларини ижро этиш ҳолати туман ва шаҳарлар мисолида кўриб чиқилди. Қарздорликларни қисқартириш бўйича мамлакат даражасида алоҳида, вилоят ва туманлар миқёсида алоҳида тизимда иш олиб борилиши белгиланди", - дейилади хабарда.  

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси 20 миллиард сўмдан юқори қарзларни ундириш билан шуғулланади. Бюронинг вилоят бошқармалари 10 миллиард сўмдан 20 миллиард сўмгача бўлган қарзлар ундируви билан ишлайди.

МИБнинг туман ва шаҳар бўлими бошлиқлари ҳокимлар ва сектор раҳбарлари билан бирга оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг манзилли рўйхатларини тузиб, уларга кўмаклашади. Бунинг учун, ундирувчи илтимосига кўра ижро иши юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати судлардан давлат ижрочисига ўтказилади.

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсманга давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича тадбиркорлик субъектларининг қарзлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат этиш ҳуқуқи берилади.

Қарздорлар электрон платформаси

Йиғилишда қарздорнинг мол-мулки йўқлиги сабабли тўхтатилган ижро ҳужжатлари билан ишлаш масаласи муҳокама қилинди. Қарздорлар тўғрисида ягона электрон платформа яратиб, уларни нотариус, банк, солиқ, давлат хизматлари, божхона, кадастр, ички ишлар ва бошқа идоралар базасига интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.

Шу пайтгача мажбурий ижро таъминланишидан ҳудудларга манфаат йўқ эди. Эндиликда ундириладиган маблағларнинг бир қисми "темир дафтар", "ёшлар дафтари" ва "аёллар дафтари" бўйича жамғармаларга ўтказиладиган тартиб жорий қилиниши белгиланди.

Давлат ижрочиларининг иш ҳажми масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Кўп жойларда битта ижрочига тўғри келаётган ҳужжатлар сони меъёрлардан зиёд экани кўрсатиб ўтилди.

Мулкий ҳуқуқларни рўйхатга олиш, ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш, жарима ва коммунал тўловларни тўлаш каби 8 тоифадаги ҳужжатларни мажбурловсиз ҳам амалга ошириш мумкин. Ҳозирда МИБ зиммасида бундай ижро ҳужжатлари 1,6 миллионта, бу эса жами ишларнинг 35 фоизи. 400 минг сўмгача бўлган маблағларни ундиришга оид ҳужжатлар бўлса 60 фоизни ташкил этади.

Шу боис, суд қарорларини ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш, кам миқдордаги маблағлар билан ахборот технологиялари ёрдамида ишлайдиган махсус бўлимлар ташкил этиш топшириқлари берилди. Давлат ижрочиларини илғор методикалар асосида қайта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Мусодара қилинган мулкларни сотиш тизимини қайта кўриб чиқиш, "Е-ижро аукцион"га қўйилган буюмларни бошқа электрон савдо платформаларига ҳам интеграция қилиш зарурлиги қайд этилди.

Алимент олувчилар ва тўловчилар реестри шакллантирилади

Таҳлилларга кўра, фуқаролар шикоятларининг қарийб 64 %ини алимент масалалари ташкил этмоқда. Бу борадаги ижро ишлари ва тўловларнинг ягона ҳисоби йўлга қўйилмагани кўплаб тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Шу боис, алимент олувчилар ва тўловчиларнинг тўлиқ реестрини шакллантириб, автоматлашган назорат тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди.

Маълумки, жорий йил 1 августдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ бўйича қарздорликни ундириш ваколати штатлари билан электр ва газ таъминоти корхоналарига ўтказилди. Электр тармоқларининг 3,5 триллион сўм, табиий газ етказиб берувчиларнинг 11 триллион сўм дебитор қарздорлиги борлиги қайд этилиб, уларни қисқартириш бўйича қатъий иш олиб бориш кераклиги айтилди.

Суд ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Бош прокурор раҳбарлигида Республика кенгаши ва вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий кенгашлар тузилиб, уларга вилоят прокурорлари ўринбосар этиб бириктирилиши белгиланди.

597
Мать с младенцем

Ўзбекистонда чақалоқ савдоси авж олишининг 3та асосий сабаби санаб ўтилди

143
Уч йиллик ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатганки, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31%и оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урган. Аёлларнинг 17%и шу иш орқали ҳомиласини яширмоқчи бўлган, 52 %и эса бу ишни моддий манфаат кўзлаб, амалга оширган.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114та бола жабр кўрган. Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий Комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борган ушбу мажлисда республикада чақалоқ савдосининг олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Хусусан, Норбоеванинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114та бола жабр кўрган бўлса, уларнинг 89%и 1 ёшгача бўлган болалардир.

Мажлисда оналар нима сабабдан ушбу мудҳиш жиноятга қўл уришлари сабаблари ҳам айтиб ўтилди.

2027-2020 йиллардаги ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатганки, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31%и оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урган.

Аёлларнинг 17%и шу иш орқали ҳомиласини яширмоқчи бўлган, 52 %и эса бу ишни моддий манфаат кўзлаб, амалга оширган.

143
Гули Мурадова с мужем

Британиялик лорднинг рафиқаси Гули Мурадова сиёсий карьерани бошлаш ҳақида ўйламоқда

650
(Янгиланган 15:09 05.12.2020)
Мурадованинг таъкидлашича, у ҳозирда Оксфорд университетида етакчилик бўйича таҳсил олмоқда ҳамда ўзбекистонлик аёллар учун лидерлик ва гендер тенглик масалаларида бепул онлайн-дарслар ўтиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Британиялик лорд Муҳаммад Илтаф Шейхнинг рафиқаси, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Гули Мурадова сиёсий карьерага қадам қўйиш ниятидалигини маълум қилди.

У бу ҳақда яқинда тожикистонлик Даун синдромига чалинган болалар учун Эзгу ирода элчиси мақомини олганидан сўнг, Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

"Катта сиёсатга қадам қўйиш режам бор. Буни инкор этмайман, аммо ҳаммасини вақт кўрсатади. Лорд жаноблари менга ҳамиша сиёсатда аёллар кўп бўлиши керак, деб такрорлайдилар. У киши аёллар ҳукуматда, раҳбар лавозимларида кўпроқ кўришни, гендер тенглик бўлишини истайдилар", - деди Гули Мурадова, "сиёсатчи бўлиш ниятингизга лорд қандай муносабатда", деган саволга жавобан.

Мурадованинг таъкидлашича, у ҳозирда Оксфорд университетида етакчилик бўйича таҳсил олмоқда ҳамда ўзбекистонлик аёллар учун лидерлик ва гендер тенглик масалаларида бепул онлайн-дарслар ўтиб келмоқда.

650

"Ёрдам керак". Тихановская АҚШдан Минск бўйича янги санкциялар қабул қилишни сўради

104
(Янгиланган 18:36 05.12.2020)
Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШнинг амалдаги маъмуриятига кўмак учун миннатдорлик билдириш мақсадида Вашингтонга бормоқчи

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШ ҳукуматига америка етакчисининг Беларусга нисбатан санкциялар киритиш ваколатларини кенгайтирувчи қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қўллаб-қувватлашни сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Sputnik радиоси.

"Биз гарчи шундай мураккаб ўтиш даврида АҚШдан бўладиган катта ёрдамга муҳтожмиз. Мен АҚШ конгрессини "Беларусда демократия, инсон ҳуқуқлари ва суверенитет" тўғрисидаги қонун лойиҳасини тезкор тартибда қабул қилишни чақираман, – деб таъкидлаган Тихановская Washington Post нашрида жойлаштирилган материалида.

Бундан ташқари у ЕИ ва АҚШга "фаол маънавий ва техник кўмак" ҳамда "яқинда беларус амалдорларига нисбатан санкцияларни кенгайтирган АҚШ жорий маъмуриятининг сайи-ҳаракатлари" учун миннатдорлик билдирган.

Бундан ташқари, Тихановская Вашингтонга боришни режалаштираётганини маълум қилган.

"Мен инаугурация ҳафталигида (АҚШ) жорий маъмуриятига унинг Беларус халқига кўрсатаётган ёрдами учун шахсан миннатдорлик билдириш учун Вашингтонга бориш ниятидаман. Шу билан бир вақтнинг ўзида Беларуснинг демократияга ўтишига кўмак бериши учун янги маъмурият билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатишдан умидворман", - деб қўшимча қилган муҳолифатчи.

Агар қонун лойиҳаси тасдиқланса, АҚШ президенти Белорусия Марказий сайлов комиссияси аъзоси бўлган ҳар қандай чет эл фуқароси, мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши ҳаракатлар учун масъул бўлган давлат амалдори, республикадаги вазият билан боғлиқ бўлган оммавий ахборот воситаларига ёки инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши ҳаракатларда фаол иштирок этган Иттифоқ давлатининг расмий вакили ёки Россия фуқароси визасини блоклаб қўйиши мумкин. 

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

Расмийларнинг таъкидлашича, бу норозилик намойишлари радикаллаштирмоқда ва шаҳар кўчаларидан ҳовлилар томон кўчирилмоқда.

104