Давлат байроғи куни катта тантана билан нишонланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПразднование Дня Государственного флага в Ташкенте
Празднование Дня Государственного флага в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан давлат байроғи кунига бағишланган ҳарбий парад, мусиқий ва спорт намойишлари бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Бугун Тошкентда об-ҳаво совушига қарамасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи кунига бағишланган тантанали маросимлар бўлиб ўдти, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Пойтахтдаги "Aшхобод" истироҳат боғи олдидаги улкан байроқ ёнида "Ватанимиз байроғи — фахримиз, ғуруримиз!" шиори остида фестиваль бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияга қарашли ҳарбий техникалар, отлиқ бўлинмалар мотоциклларда ҳарбий хизматчилар ҳамда фаол ёшлар иштирокидаги тантанали паради ташкил этилди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровПразднование Дня Государственного флага в Ташкенте
Давлат байроғи куни катта тантана билан нишонланди - Sputnik Ўзбекистон
Празднование Дня Государственного флага в Ташкенте

Фестиваль иштирокчилари Aмир Темур хиёбони бўйлаб ҳаракатланиб, Халқлар дўстлиги санъат саройи ёнида жам бўлишди. Халқлар дўстлиги санъат саройи олдида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари, санъаткорларнинг концерт дастурлари бўлиб ўтди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровПразднование Дня Государственного флага в Ташкенте
Давлат байроғи куни катта тантана билан нишонланди - Sputnik Ўзбекистон
Празднование Дня Государственного флага в Ташкенте

Шунингдек, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан "Ғалаба" боғи мажмуасида Ўзбекистон давлат байроғига бағишланган катта байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда "Ватанга қасамёд" маросимининг намойиши, "Турон" ҳарбий давлат театри томонидан саҳна кўринишлари, Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестрнинг концерт дастурлари, Мудофаа вазирлиги Фахрий қоровулининг чиқишлари, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги намойиши, замонавий қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровПразднование Дня Государственного флага в Ташкенте
Давлат байроғи куни катта тантана билан нишонланди - Sputnik Ўзбекистон
Празднование Дня Государственного флага в Ташкенте
Янгиликлар лентаси
0