"Пулнинг ҳиди бўлмайди": фоҳишаларни интернетда реклама қилиб келган блогер ушланди

© Sputnik / Евгений ОдиноковНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суруштирув давомида у моддий (ҳар бир эълон учун 50 дан 500 долларгача) даромад эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи фоҳишаларнинг массаж ва интим хизмати эълонларини ижтимоий тармоқларга мунтазам равишда жойлаб келганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Тошкентда фоҳишалар гуруҳини интернетда реклама қилиб келган блогер ушланди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ.

Девушка сидит с телефоном - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бир гуруҳ аёлларга интернет-террорчилар босим ўтказмоқда

Тошкент вилояти Прокуратураси, ИИББ Терроризм ва диний экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан 18 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказган. Олиб борилган суриштирувлар давомида ўзини Рома деб таништирувчи ушбу шахс 1988 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи Т.М. эканлиги, фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш ва одам савдоси каби жиноий фаолият билан шуғулланувчи гуруҳнинг фаол аъзоси экани аниқланган.

Шунингдек, суруштирув давомида у моддий (ҳар бир эълон учун 50 дан 500 долларгача) даромад эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи фоҳишаларнинг массаж ва интим хизмати эълонларини ижтимоий тармоқларга мунтазам равишда жойлаб келганлиги аниқланиб, унинг яшаш хонадони тинтувдан ўтказилган.

Тинтув давомида: 29 минг 14 доллар; 4 миллион 880 минг сўм пул; 10 дона пластик карточка; 2 дона чегирма пластик карточкаси; 4 дона хорижий давлатларнинг ишлатилмаган ва 2 дона ишлатилган СИМ-карталар; 2 дона электрон хотира (флеш карта); 3 дона Redmi русумли телефон аппарати; 1 дона HP ноутбук ва бошқа ноқонуний буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0