Выдача видов на жительство и разрешений на временное проживание

Россияда инвестиция киритган кишиларга яшаш гувоҳномасини бериш таклиф қилинди

275
(Янгиланган 13:07 20.11.2020)
Россияда Иқтисодий ривожланиш вазирлиги чет элликлар учун яшаш гувоҳномаси (ВНЖ)ни олиш тартибини соддалаштиришга оид қонун лойиҳасини тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги чет элликлар учун яшаш гувоҳномаси (ВНЖ)ни олиш тартибини соддалаштиришга оид қонун лойиҳасини тайёрлади, деб хабар қилди "Известия" нашри.

Россия бизнесига инвестиция киритадиган, РФда кўчмас мулк ва компанияларга эга бўлган чет эл фуқароларига яшаш гувоҳномасини бериш таклиф қилинган.

Ҳужжатда яшаш гувоҳномасини олишни истаганлар ЯТТ очиш учун камида 10 миллион рубл сармоя киритиши ва камида 10 кишини иш билан таъминлаши ёки Россия ташкилоти капиталига 15 миллион рублдан ортиқ миқдорда тўлов киритиши кераклиги кўрсатилган.

Уч йил давомида кўчмас мулк ёки 30 миллион рубл қийматидаги Россия облигацияларига эгалик қилган кишилар ҳам ВНЖ олиши мумкин.

"Яшаш гувоҳномасини бериш иқтисодиётимизга сармоя киритишни истаган чет эл фуқаролари учун рағбатлантирувчи омил бўлиши керак, аммо миграция мақомини олиш учун ёлғон шарт-шароитлар яратмаслиги керак", - дейди Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари ўринбосари Михаил Бабич.

Бу чора-тадбирлар Россия иқтисодиётининг ривожланиши ва технологик янгиланишини рағбатлантириши ва муносиб иш ҳақи бериладиган юқори фойдали иш жойларини яратиши керак.

Яшаш гувоҳномасини олган шахс мажбурий тиббий суғурта полисини олади, россияликлар учун мавжуд бўлган барча ижтимоий хизматлардан фойдаланади ва тегишли рухсатнома олмасдан мамлакатда ишлаши мумкин.

Тахминларга кўра, ВНЖ сиёсий беқарор давлатлар ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган давлатларда истиқомат қилувчи аҳолида талабга эга бўлади.

275
Теглар:
Россияда яшаш гувоҳномаси - ВНЖ

Пандемия шароитида Янги йилни қандай нишонламоқчисиз?

0
0
Картофель

Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак шифокор тавсияси

184
Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, картошкани пўчоғи билан истеъмол қилмаслик керак, чунки унда тупроқ ва ҳаводан зарарли моддалар тўпланади.

"Шунингдек, картошкани жуда юқори ҳароратда пиширмаслик керак", - дейди мутахассис.

Бунда қовурилганидан сўнг сабзавот ёғ ва токсинлар билан тўйинади, тозаланган картошкани қайнатиш ёки буғда пишириш яхшироқ, чунки бу ҳолда сабзавот максимал миқдорда озуқа моддалари - калий, натрий, Б6 витаминини беради.

Шифокор соғлиққа зарар бўлмаслиги учун 200-300 грамм картошкани ҳафтасига 2 марта истеъмол қилишни тавсия қилди.

184
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

156
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

156