Яйцо

Харидорлар Тошкент расталарини босиб кетган "лойқа ранг тухум"лардан шикоят қилишмоқда

1767
Тошкент аҳолисини сариғи лойқа-малла рангда бўлган тухумлардан шикоят қилишмоқда. Бундай антиқа тухумлар Тошкентдаги савдо расталарини босиб кетганлиги айтилмоқда. "Паррандасаноат" уюшмаси тухумлар нега бундай антиқа кўринишга эгалиги сабабини тушунтирди

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. "Потребитель.уз" ҳамжамиятининг телеграмдаги саҳифасида "лойқаранг тухумлар" муаммоси кўтарилди.

Гуруҳ иштирокчиларининг сўзларига кўра, тухумлар бадбўй ҳидга ёки таъмга эга эмас, аммо кўринишидан ҳар қандай иштаҳани бўғишга қодир. Харидорлар бундай тухумлар сотилган 300дан ортиқ манзилларни айтиб ўтишган.

Хусусан, Havas, "Макро", "Корзинка", Green Apple каби супермаркетлар, Тошкентнинг деярли барча йирик бозорларида шундай тухумлар сотилган.

Шунингдек, Тошкент вилоятидан ҳам "лойқа ранг тухумлар"дан шикоятлар бўлган.

Ҳамжамият администратори Лилия Николенконинг айтишича, тухумлар Master Chef ва 365 kun маркалари остида, катта яшил рангдаги "М" ҳарфи туширилган ёрлиқларга ўралган, шунингдек, ёрлиқларсиз ҳам сотилган.

"Парранда саноат" уюшмаси ушбу шикоятларга жавобан, тухум сариғининг лойқа рангга келиб қолиши сабабини тухум қўядиган товуқларнинг нотўғри озиқлантирилишида, дея тушунтирган.

Товуқлар рационига комбикормнинг умумий ҳажмидан 3%гача пахта чигитини киритишга рухсат берилган. Аммо соя ва кунгабоқар тўпонининг қимматлашуви ва танқислиги туфайли парранда фермалари бу рақамни 5-8%гача кўтаришга мажбур қилган бўлиши мумкин.

Шунингдек, тухум қўядиган товуқлар рационига озиқ-овқат маҳсулотлари (котлет, балиқ, жўжа, бўғирсоқ, картошка чипслари) қовурилишидан қолган қайта ишланган ўсимлик ёғи қўшилиши ҳам тухум сариғининг лойқа рангга айланишига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Парранда боқувчиларининг сўнгги вақтларда қайта ишланган ёғни сотиб олиш ҳақидаги эълонлари бу версияни билвосита тасдиқламоқда.

"Потребитель.уз" уюшмаси барча парранда боқиладиган фабрикаларга паррандалар рационига амал қилиш ва рацион сифатини яхшилаш, шунингдек, комбикорм таркибига кирувчи ем компонентларини синчковлик билан таҳлил қилиш бўйича қатъий чоралар кўришни тавсия этган.

Маълум бўлишича, йирик супермаркетлар тармоғи ҳозирда "лойқаранг" тухумларни савдодан олиш бўйича чораларни кўрган. Харидорларга эса, агар улар олган тухум сариғи лойқаранг чиққан тақдирда, маҳсулотни дўконга олиб бориб, пулни қайтариб олиш маслаҳат берилмоқда.

1767

Пандемия шароитида Янги йилни қандай нишонламоқчисиз?

0
0
Картофель

Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак шифокор тавсияси

172
Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, картошкани пўчоғи билан истеъмол қилмаслик керак, чунки унда тупроқ ва ҳаводан зарарли моддалар тўпланади.

"Шунингдек, картошкани жуда юқори ҳароратда пиширмаслик керак", - дейди мутахассис.

Бунда қовурилганидан сўнг сабзавот ёғ ва токсинлар билан тўйинади, тозаланган картошкани қайнатиш ёки буғда пишириш яхшироқ, чунки бу ҳолда сабзавот максимал миқдорда озуқа моддалари - калий, натрий, Б6 витаминини беради.

Шифокор соғлиққа зарар бўлмаслиги учун 200-300 грамм картошкани ҳафтасига 2 марта истеъмол қилишни тавсия қилди.

172
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

136
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

136