Ўзбекистонда 2021 йилда раҳбарлар учун вазн индекси жорий этилади

393
(Янгиланган 10:42 22.11.2020)
Келгуси йилнинг июн ойидан бошлаб вазирлик, идора ва ҳокимият раҳбар ходимларининг семизлик даражасини кузатиб борувчи онлайн тизим ва рейтинг ишга тушади.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда раҳбар ва ходимларнинг семизлик даражасини назорат қилиш учун - вазн индексини онлайн кузатиб бориш тизими йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда ЎзА. 

Хабарда айтилишига кўра, келгуси йилнинг июл ойидан бошлаб вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ходимларининг семизлик даражасини кузатиб борувчи онлайн тизим ва рейтинг ишга тушади. 

"2021 йил 1 июлдан бошлаб, вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини), бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш бўйича баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, рейтинг асосида таҳлил қилиш ҳамда натижаларни онлайн кузатиб бориш тизими йўлга қўйилади", - дейилган хабарда.

Аҳолини соғломлаштиришга доир ушбу ва бошқа чоралар муҳокамаси АОКАда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида муҳокама қилинган. 

Эслатиб ўтмиз, бироз олдин қабул қилинган, Ўзбекистон президнтнинг "Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари, уларнинг оила аъзоларининг ҳам жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини таъминлаш, улар ўртасида мусобақалар ташкил этиш кўзда тутилган эди.

Ушбу мақсадларда, республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда — юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, "Workоut" (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланди.

Ундан ташқари, 2021 йилда 50 та спорт зали, 48 та спорт иншооти қурилиб фойданишга топширилиши ва ҳар чоракда туман ва шаҳарларда "Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла" танлови ташкил этилади. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумий ўқув соатлари доирасида жисмоний тарбия фанини барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўқитиш ташкил этилади.

Давлат органлари ва ташкилотларида иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффуслар белгиланади.

393
Санаторий Замин

“Зомин” эркин туристик зона ташкил этилади президент қарори

128
(Янгиланган 20:03 04.12.2020)
"Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. “Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Унда, Жиззах вилоятининг “Зомин” туристик-рекреацион зонасини (эркин туристик зона) ташкил этиш; эркин туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қуриш, шунингдек замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик бериш назарда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, эркин туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

- эркин туристик зонада замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;

- ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;

- транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус, фуникулёр ва бошқалар), шу жумладан, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, унинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

- туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудга келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;

- эркин туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;

- энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

- ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Туркия Республикасининг “IDEALIST” компанияси томонидан Зомин туманида эркин туристик зонанинг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилади.

128
На территории Ташкентского механического завода

Мен авиация саноатини қайта тиклашни орзу қиламан Мирзиёев  

416
Шавкат Мирзиёев ТАПОиЧ йўқ бўлганидан афсусда эканини ва Ўзбекистонда авиация саноатини қайта тиклашни орзу қилаётганини айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилишида Авиация саноатини қайта тиклашни орзу қилаётганини айтиб берди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Мен сизга бир сирни очмоқчиман, чунки ичимда а қолган аламим бор. Дунёда самолёт ишлаб чиқарадиган давлатлар сони саноқли эди. Биз эса, афсуски,  бунинг ҳаммасини ўз қўлимиз билан йўқ қилиб ташладик. Энди уни тиклаш учун қўлимиздан келган барча ишни қилмоқдамиз. Бизда авиақурувчилар, инженерлар бор эди. Қандай ажойиб ёшлар ишлар эди”, - деди президент.

Эслатиб ўтамиз, бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводи очилишида иштирок этди. Маросимда Россия Саноат васавдо вазири бошчилигидаги делегация, Италия йирик корхонаси раҳбарияти  ҳам иштирок этди.

ТМЗ йилига 500 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Корхонада 700 та иш ўринлари яратилади. Президент айтишига кўра, янги завод республика саноатининг локомотивига айланади. Унинг маҳсулоти корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

416

Қрим сабабли: НАТО Россия армиясини тақиқлашни орзу қилмоқда

0
(Янгиланган 21:32 04.12.2020)
НАТО Қора денгиздаги ҳарбий кучини кўпайтирмоқда, бу Россиянинг ҳаракатларига жавобан амалга оширилмоқда, деб айтди Йенс Столтенберг.

Бироқ, Шимолий Атлантика алянси бош котиби ҳарбий блокнинг кучлари Россия чегаралари яқинида нима қилаётганига аниқлик киритмади.

Сўнгги пайтларда альянснинг Россия чегаралари яқинидаги тажовузкор ҳаракатлари сони сезиларли даражада ошди, шу сабабли Россия ўз хавфсизлигини таъминлашга мажбур бўлмоқда.

0