Давлат хизматчилари ягона порталида айни дамда қандай вакансиялар бор?

© Sputnik / Александр Демьянчук / Медиабанкка ўтиш"Ярмарка вакансий"
Ярмарка вакансий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат муассасаларидаги вакансияларнинг ягона очиқ портали ишга тушди. У ердан иш топиб, ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда давлат муассасалари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги. 

Портал орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлардаги вакант лавозимларга муносиб кадрларни танлаб олиш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади, - дейилган хабарда.

Вакант лавозимлар ҳар куни эълон қилиб борилади. Бўш иш ўринларига ҳужжатларни электрон шаклда топшириш мумкин. 

Давлат хизматлари порталида айни дамда қуйидаги вакант лавозимлар ҳақида эълонлар бор: 

  • Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
  • Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи;
  • Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси 1-тоифали иқтисодчи;
  • Миришкор тумани ҳокимлиги хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича етакчи мутахассиси;
  • Деҳқонобод тумани ҳокимлигининг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича етакчи мутахассиси;
  • Китоб тумани Пенсия ва нафақалар тўланиши устидан мониторинг бўлими инспектори;
  • Ғузор тумани ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси.
  • Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;
  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Данғара тумани бўлими инспектори;
  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бош инспектори;
  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Данғара тумани бўлими инспектори.
  • Боёвут тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;
  • Оқолтин тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

ва бошқа лавзимлар. Порталадя эълон қилинган барча лавозимлар билан расмий телеграм каналида танишинг.

 



Янгиликлар лентаси
0