ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Кеча, 25 ноябр куни, футбол тарихида энг ёрқин юлдузлардан бири - Диего Армандо Марадона 60 ёшида вафот этди.
Шифокорлар унинг ўткир юрак етишмовчилигидан вафот этганини қайд этишди. Аргентинада 3 кунлик мотам эълон қилинди. Марадона билан хайирлашув маросими Буэнос-Айресдаги Каса Росада президент саройида бўлиб ўтади. Унга бир миллиондан ортиқ киши келиши кутилмоқда. "Наполи" стадионига Марадона номи қўйилиши мумкин.
Марадонанинг ўлимига кўп спорт юлудзлари, сиёсатчилар ва бошқа машҳур кишилар муносабат билдирди.
Майк Тайсон: "Марадона - сен менинг қаҳрамоним ва дўстим эдинг. Бизни ўхшатишарди. Энди мен сени соғинаман"
Пеле: "Мен катта дўстимни йўқотдим, дунё эса - афсонани", "Бир кун келиб биз осмонларда бирга ўйнаймиз"
Месси: "У биз билан қолади, чунки у абадий"
Роналду: "Тарихда энг яхши футболчилардан бири. У ҳақиқий сеҳргар эди. Афсуски жуда эрта кетди"
Ҳабиб: "Энг буюклардан бири. Миллионлаб одамлар футболни ўшани учун севиб қолишган"
Станислав Черчесов: "Марадонанинг тенги йўқ ўйини абадий эсимизда қолади. Футбол даҳоси"
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Посмотреть эту публикацию в Instagram
The Hand of God, Maradona has left us. In 86 we both won our championships. They use to compare the two of us. He was one of my hero’s and a friend. I respected him so much. He will be greatly missed. pic.twitter.com/E5j6DSfJas
— Mike Tyson (@MikeTyson) November 25, 2020
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.
Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчаларда алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳридаги 10та кўча:
1. Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси);
2. Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси);
3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси);
4. Фарход кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси);
5. Лутфий кўчаси (Фарход кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси);
6. Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси);
7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси);
8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси);
9. Ахмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси);
10. Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмаси)га қадар алоҳида йўлаклар ажратиш кўзда тутилмоқда.