Зима в Узбекистане

Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

716
(Янгиланган 16:21 26.11.2020)
Келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -2 ... +3 даража совиб кетиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет". 

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -5 -10 даража совуққача, кундуз кунлари - 2 ...+3 даражагача пасайиши кутилмоқда,- дейилган хабарда. 

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучили бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги ўртача 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

716
Высокоскоростной электропоезд Афросиаб

Самарқандлик ўсмир "Афросиёб" поезди ойнасига тош отиб, синдирди

155
"Бухоро-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тезюрар йўловчи поездининг 5-вагон 1-ойнаси номаълум шахс томонидан тош отиб синдирилган

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Афросиёб" тезюрар поездига тош отган безори аниқланди, деб хабар бермоқда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси.

Хабарда айтилишича, 18 январь куни соат 16:48да "Зиёвуддин-Зирабулоқ" темир йўл бекатлари оралиғи 3819 км.да, "Бухоро-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тезюрар йўловчи поезди йўналиши бўйлаб ўнг томондан 5-вагон 1-ойнасига номаълум шахс томонидан тош отиб синдирилгани аниқланган. 

Шу йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан  олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу шахс 2001 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Нарпай туманида яшовчи У. Х. эканлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

155
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

156
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

156
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways

"Uzbekistan Airways" Краснодар ва Қозондан чартер рейсларни амалга оширади

6
Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2021-йил 9 ва 23-феврал кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Краснодар - Тошкент жўнаб кетиш 21:20 да, етиб келиш соат 02:50 да

Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига ега бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.

Шунингдек, авиакомпания 2021-йил 2, 9, 16 ва 23-феврал кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Қозон - Тошкент жўнаб кетиши соат 18:30да, етиб келиш соат 23:30да.

6