ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Кеча 25 ноябр куни “Финляндиянинг таълим тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистонда кенг жорий этиш” бўйича онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Халқ сўзи.
Халқаро онлайн учрашувда, Ўзбекистондан: бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев, Ташқи ишлар вазирлиги, Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари мутасаддилари иштирок этишди.
Финландия томонидан эса: Финландиянинг Ўзбекистондаги фавқуллотда ва мухтор элчиси Лиивала Маржа хоним, Ташқи ишлар вазирлиги таълим бўйича элчиси Салл Маряна хоним, Таълим вазирлиги ва Миллий таълим агентлиги мутасаддилари қатнашди.
Халқаро онлайн учрашувда, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда таълим тизимини ислоҳ қилишда Финляндиядек билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Ўз навбатида, Финляндиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маржа Лиивала хоним учрашув ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб, бу каби тадбирлар Финляндия учун улкан ғурур бахш этишини ва ушбу ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини таъкидлади.
— Финляндия таълим соҳаси учун жуда катта маблағ ажратди, — деди у, жумладан. — Бу жараёнда юқори малакали ўқитувчилар муҳим аҳамият касб этди. Ўқитувчилик Финляндия жамиятида нуфузли касблардан бири саналади. Ёшларнинг жуда кўпчилиги ушбу касбни эгаллашга интилади. Таълим тикилган маблағлар мамлакатни ноқулай иқлимига қарамасдан, ночор давлатдан билимга асосланган иқтисодиётга эга, яшаш даражаси юқори бўлган мамлакатлардан бирига айлантирди. Ўзбекистонда ҳам ўсиб келаётган ёш авлод ижобий ўзгаришлар ва чексиз чексиз имкониятларни намойиш қилмоқда.
Шунингдек, Лиивала хоним келажакдаги Финляндия томони таълим тизимини такомиллаштиришда ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга ҳамда тегишли йўналишлар бўйича экспертлар ажратишга тайёрлигини ҳам билдирди.
Таълим сифатини баҳолаш бўйича ўтказилган халқаро тадқиқотларда Финландия таълим тизими ҳар томонлама энг етук деб тан олинган. Фин ўқувчилари ҳам таълим сифати бўйича энг яхши натижаларга эришиб келмоқда.
Финляндиянинг асосий таълим тўғрисидаги қонунида (1998 йил) Финляндия таълимининг учта асосий мақсади белгилаб берилган:
Мактабларда ҳафтасига 5 кунлик ўқиш жорий этилган. Барча мактаблар бир хил мавқега эга, болалар қобилиятига кўра турли синф ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ажратиб ўқитилмайди.
Фин мактабларида бошланғич таълим 6 йил давом этади ва 3-синфгача болаларга баҳо қўйилмайди, ўқитувчилар томонидан уйга вазифа деярли берилмайди, 2017 йилдан аксарият мактаблар дарс вақтида «ручкадан воз кечишган» ва дарс жараёнида тўлиқ компьютер ва планшетлардан фойдаланилади.
Халқаро учрашувда қайд этилишига кўра, Ўзбекистонда фин таълим тажрибасини татбиқ этиши бўйича қуйидаги ишлар режалаштирилган.
Учрашув якунида Финляндия таълим тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълими бўйича илғор давлатлар тажрибасини ўрганиш, хусусан Финляндия таълим тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва муваффақиятларини ўрганиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков журналистларга берган интервьюсида ҳозирги барқарор вазият – алдамчи эканлиги, фуқаролар вазиятни мураккаблаштирмаслик учун коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган профилактик тадбирларга амал қилишлари, жумладан, тиббий ниқоблардан фойдаланишда давом этишлари зарурлигини таъкидлади.
"Вазиятни мураккаблаштириб юбориш ўз қўлимизда. Буни зинҳор ёддан чиқаришимиз керак эмас. Негаки, коронавирус бўйича белгиланган профилактик тадбирларни вақтида амалга оширмаслик ёки карантин тадбирларига риоя этмаслик нечоғлик жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини биз ҳаётимизда икки маротаба синаб кўрдик", - деди Отабеков ва ҳозирда кўчаларда одамлар орасида ниқобларни тақишни бутунлай унутганлар кўп учраётганига, ижтимоий масофага амал қилинмаётганига эътибор қаратди.
Отабековга кўра, фуқароларда жамоат жойлари, гавжум жойларга бориш, тадбирларни уюштиришга интилиш пайдо бўлаяпти.
"Албатта, вазиятни тўғри тушунамиз, халқимиз бирмунча зериккан. Лекин энг асосиий жиҳат - биз дока ниқобни тақмаслик учун эмас, тақиш учун сабаб қидиришимиз керак бўлади. Шундагина биз ўйлаган мақсадимизга етамиз. Вазият жиловдан чиқиб кетса, қолаверса, карантин ва чеклов тадбирлари яна кескин кучайтирилишига мажбур бўладиган бўлсак, ҳаётимиз яна издан чиқади. яна қийинчиликларга рўбаро келишимиз мумкин", - дея огоҳлантирди эпидемиолог.
Ҳали дунё ҳамжамиятида касаллик қайд этилаётган экан, бир кунда 700 мингдан ортиқ беморлар қайд этилаётган бир пайтда биз бу ҳолатга эътиборсиз бўлишимиз керак эмас, деб қўшимча қилди Отабеков.
Нурмат Отабековнинг фикрича, ҳозирги барқарорликни алдамчи барқарорлик сифатида қабул қилиш керак, албатта, бу олиб борилаётган машаққатли меҳнат самараси бўлса-да, аммо вазиятни издан чиқариб юбориш эҳтимоли борлигини зинҳор унутмаслик керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони шу кунгача 78 мингга яқинлашмоқда. Дунё бўйича вирусни юқтирган беморлар сони эса 93 миллиондан ошган.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг Global firepower рейтингида ўз позицияларини яхшилаб, 51-ўринга кўтарилди (2020 йилда республика 52-ўринда бўлган).
Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич. Россия (2-ўрин), Украина (25), Беларусь (51). Марказий Осиёдаги қўшнилар орасида Қозоғистон 62-ўринда.
Global Firepower ҳарбий рейтингида қайд этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари 420 дона танк, 1215 дона зирҳли машина, 140 дона ўзиюрар артиллерия ва 98 дона кўп зарбали реактив тизимларига эга. Шунингдек, 80та қирувчи, 122та вертолёт ва бошқа авиация (жами 227) - ҳаво кучларининг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ватандошларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади.
Ўзбекистон етакчиси бундан 4 йил олдин мамлакатда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича энг муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олинганини, шу асосда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини айтган.
Ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди, дея эслатган президент.
Бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилувчи катта шаҳарлардан ташқари, мўъжаз, бироқ муҳим ва мафтункор жойлар ҳам бор.
Мисол учун, Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.
Фотолентамизни томоша қилинг!
Порту – Португалия шимоли-ғарбида жойлашган шаҳар, улуғвор кўприклар ва вино ҳамда портвейн тайёрланадиган корхоналарга эга.Рибейранинг ушбу тарихи ўрта асрларга бориб тақаладиган тумани брусчаткадан терилган ва кафеларга эга кўчалари, шунингдек, савдогарлар уйлари билан машҳур. Авлиё Франциск черкови барокко стилидаги ички безаклари билан машҳур, бу безаклар учун олтин суви югуртирилган нақшли тахталардан фойдаланилган.
Больцано – Италия шимолидаги Жанубий Тироль провинциясида жойлашган шаҳардир. У тоғ этагидаги узумзорлар водийсида жойлашган.
Итосима — Фукуока префектурасида жойлашган Япониядаги шаҳар.
Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.
Берген — Ғарбий Норвегиянинг энг йирик шаҳри. Шимолий денгизда, Мидтхорланн минтақасида жойлашган. Бергеннинг ўрта асрларда барпо этилган қирғоқ қисми ЮНЕСКО умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган. 2000 йилда Берген Европанинг маданий пойтахти деб эълон қилинган.
Ольборг — Даниянинг Шимолий Ютландия марказида жойлашган шаҳар. Аҳолиси 104 885 киши. Жўғрофий жойлашуви туфайли Ўрта асрларда шаҳар энг муҳим бандаргоҳлардан бири бўлган бўлса, кейинчалик саноат марказига айланган.
Базель – бу Швейцария шимоли-ғарбида Рейн дарёси устида, Франция ва Германия чегараси яқинида жойлашган шаҳардир. Эски шаҳар юраги - Бозор майдони бўлиб, унда қизил қумдан барпо этилган XVI асрларга хос бозор идораси қад ростлаган.
Виктория — Канаданинг ғарбий чеккасидаги шаҳар. Британская Колумбия провинцияси пойтахти. Ванкувер оролининг жануби-шарқий чеккасида жойлашган.
Левен - Фламандский Брабант провинциясининг асосий шаҳри. Бельгиянинг университет марказларидан бири.
Лозанна – Швейцариядаги Женева кўли ёқасида жойлашган шаҳар. Халқаро олимпия қўмитаси штаб-квартираси, шунингдек, Олимпия музейи ва парки ҳам шу ердан жой олган.