Пробирки с биоматериалом

Ўзбекистонда коронавирус: 26 ноябрь асосий хабарлари

485
Ўзбекистонда яна 62 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 289 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

26 ноябрь coaт 13:00 га қадар 62 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 289 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Андижон вилоятида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Тошкент вилоятида 41 нафар, Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 477 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 206 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 606 киши пандемия қурбони бўлди.

Польшадан ёрдам

Польша коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди. Махсус самолётда шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция воситалари, термометрлар ва дори-дармонлари олиб келинди. Юкнинг қиймати 214 минг доллар.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 60,4 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 38,7 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,8 млн), Ҳиндистонда (9,3 млн), Бразилияда (6,2 млн).

485
Бронетранспортер с узбекскими военнослужащими на конкурсе Чистое небо в Китае

Ўзбекистон дунёдаги энг қудратли армиялар рўйхатида юқорилади

311
(Янгиланган 20:51 15.01.2021)
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг глобал рейтингида ўз позицияларини яхшилади. Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг Global firepower рейтингида ўз позицияларини яхшилаб, 51-ўринга кўтарилди (2020 йилда республика 52-ўринда бўлган). 

Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич. Россия (2-ўрин), Украина (25), Беларусь (51). Марказий Осиёдаги қўшнилар орасида Қозоғистон 62-ўринда.

Global Firepower ҳарбий рейтингида қайд этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари 420 дона танк, 1215 дона зирҳли машина, 140 дона ўзиюрар артиллерия ва 98 дона кўп зарбали реактив тизимларига эга. Шунингдек, 80та қирувчи, 122та вертолёт ва бошқа авиация (жами 227) - ҳаво кучларининг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ватандошларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон етакчиси бундан 4 йил олдин мамлакатда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича энг муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олинганини, шу асосда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини айтган.

Ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди, дея эслатган президент.

311
Теглар:
Беларусь, Қозоғистон, Украина, Россия, Ўзбекистон, ҳарбий техника, ҳарбий, Мудофаа вазирлиги, ҳарбийлар

Коронавирус: барча ҳудудда янги ҳолатлар энг кўп Тошкентда

825
(Янгиланган 12:21 15.01.2021)
Сутка давомида 68 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 845 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 68 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 845 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 76 335 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.

Айни пайтда 891 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 158 нафар бемор оғир, 32 нафари ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 619 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 93,1 миллиондан ошди, 1,9 миллиондан ортиқ  киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (23,3 млн), Ҳиндистонда (10,5 млн), Бразилияда (8,3 млн).

825
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус пандемияси
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси