Шавкат Мирзиёев илм-фан ва инновациялар соҳасини танқид қилди

© Пресс-служба президентаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда илм-фан ва қишлоқ ҳужалиги ва саноат соҳалари орасида боғлиқлик етишмаётгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 4 дек -Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Республикадаги илм-фон ривожланиши соҳасидаги ишлар танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. 

Хусусан, сўнгги 4 йилда 28 та илмий ташкилот ва 4 та инновацион технопарк ташкил этилгани, олимлар иш ҳақи 3 баравар оширилгани ва илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини янгилаш учун катта маблағлар йўналтирилгани қайд этилди.

"Лекин, 100 дан зиёд илмий ташкилотлар фаолиятида сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ. Масалан, 24 та муассаса ўтган йили халқаро тан олинган журналларда бирорта ҳам илмий мақола чоп этмаган", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, инновация вазирлиги яратилаётган ноу-хаулар ва ишлаб чиқариш жараёни орасида боғлиқлик ярата олмаётгани қайд этилди.  

Мисол учун, инновацион ишланмалар учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилаётган бўлса-да, танлов натижаси бўйича бор-йўғи 29 миллиард сўмлик 51 та лойиҳа шакллантирилди, холос. Фанлар академияси тизимидаги 33 та илмий институт томонидан ўтган йили атиги 59 та патент олинган.

© Президент.узСовещание по развитию науки и инноваций
Шавкат Мирзиёев илм-фан ва инновациялар соҳасини танқид қилди - Sputnik Ўзбекистон
Совещание по развитию науки и инноваций

Ундан ташқари, ОТМларда илмий тадқиқотлар даражаси ўта паст, илм ва инновация масалалари бўйича масъул проректорлар умуман ишламаётгани қайд этилди.

Шунингдек, инновациялардан қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уруғчиликни ривожлантиришда, сув-хўжалигина янги тежамкор технологиялардан фойдаланиш масаласи ҳам кўтарилди. 

Саноатга ҳам илм-фан ёндашуви керак. Масалан, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида 3 миллиард тоннага яқин техноген чиқиндилар йиғилиб қолган. Йилига уларнинг 20 миллион тоннаси қайта ишланса, 2 тонна олтин, 8 тонна кумуш, 10 минг тонна мис ҳамда вольфрам, молибден каби нодир металлар олиш мумкин. Мутасаддиларга шу борада аниқ кўрсатмалар берилди. Батафсил қуйида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0