Россия ССП раҳбари мигрантлар учун чегарани очишга рухсат беришни сўради

© Sputnik / Михаил Голенков / Медиабанкка ўтишОчереди мигрантов в УФМС
Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси бош вазирдан меҳнат мигрантларининг мамлакатга киришига рухсат беришни сўради.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси бош вазирдан меҳнат мигрантларининг мамлакатга киришига рухсат беришни сўради.

Экзамен по русскому языку для иностранных граждан - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар учун рус тилидан имтиҳон: сенаторлар янги қонунни маъқуллади

ССП президенти ҳукумат раисига тегишли мактуб юборди. Сергей Катириннинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда хорижий ишчи кучини жалб қиладиган компаниялар, шу жумладан МДҲ мамлакатларидан сезиларли даражада кадрлар етишмаслиги кузатилмоқда.

У меҳнат мигрантларининг кириш тартибини белгилаш ва бу ваколатни минтақавий ҳукумат органларига ўтказишни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ўрталарида Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин айрим мигрантлар учун чегарани очишга тайёр эканлигини маълум қилганди. Россия ҳукумати мигрантларнинг қурилиш майдончаларида ишлаши учун мамлакатга киришига рухсат бермоқчи.

Янгиликлар лентаси
0