ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда қўшхотинликка расман рухсат берилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. альном разрешении двоеженства. Номаълум шахслар шу мавзуни қизғин муҳокама қилар экан, Вазирлар Маҳкамасининг қўшхотинликка рухсат берилганлик тўғрисидаги қарори ўз ифодасини топган 2020 йил 17 ноябрда қабул қилинган ҳужжатга таянишган.
Бу хабар жамоатчилик орасида катта шов-шувларни келтириб чиқарди.
17 ноября 2020 года, в соответствии с которым в республике якобы разрешили многоженство. Новость вызвала общественный резонанс.
ДХАда Ўзбекистонда қўшхотинликка рухсат берилгани тўғрисидаги хабар рад этилди.
Мамлакат ҳукумати ушбу ёлғон маълумотларга шу заҳоти муносабат билдириб, миш-мишлар асоссиз эканлиги тўғрисидаги расмий баёнот билан чиқди.
Давлат хизматлари агентлиги хабарида қайд этилишича, Ўзбекистон ЖКнинг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш —БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
"Бундан ташқари, Оила кодексининг 16-моддасига асосан никоҳ тузишга лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди", - дейилган хабарда.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани тўғрисида хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Таъкидланишича, ушбу олий таълим муассасалари талабалари орасида айни кунларда коронавирус аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.
Вазирлик асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатган.
“Қолаверса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) талабасида коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган режалар тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугунги кун талабларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминланади.
Бундан ташқари, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади.
Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи ва Москванинг “Локомотив” футбол клуби ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.
“Жасурга кейинги фаолиятида омад тилаймиз”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ РИА Новостига Жалолидинов ўз фаолиятини Европа ёки Яқин Шарқ клубларидан бирида давом эттириши мумкинлиги маълум бўлганди. Бу ҳақда футболчининг агенти Юрий Белоус маълум қилган.
Жалолиддинов 2020 йил июль ойида “Локомотив” клубига ўтди ва шартнома беш йилга мўлжаланган эди. Бироқ темир йўлчилар ярим ҳимоячини Россия премьер лигаси рўйхатидан чиқариб юборди ва уни мавсум охирига қадар “Тамбов”га ижарага бериб юборди.