ИИВ Ўзбекистонда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МВД Узбекистана в Ташкенте
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда мамлакат бўйлаб бола ўғрилари пайдо бўлганлиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқаламоқда.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. ИИВ Ўзбекистонда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқлигини маълум қилди.

Шу кунларда мамлакат бўйлаб бола ўғрилари пайдо бўлганлиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган эди.

“Ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқдир. Шунингдек, Юртимиз бўйлаб ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноий гуруҳлар пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ”, - дейилган вазирлик хабарида.

ИИВ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима уйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда.

Вазирлик фуқаролардан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни ҳамда уни аниқлаштириб олиш ИИВ органларига мурожаат қилишни сўраган.

Янгиликлар лентаси
0