Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Термизда “эгаллаб олинган аҳоли пунктини” озод қилди

1004
Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари Термиздаги қўшма тактик-махсус машғулотлар чоғида шартли равишда “жангарилар” томонидан эгаллаб олинган аҳоли пунктини озод қилди ва банда етакчисини асирга олди.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги қўшма тактик-махсус машғулотлар чоғида шартли равишда “жангарилар” томонидан эгаллаб олинган аҳоли пунктини озод қилди ва банда етакчисини асирга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Машғулотлар чоғида шартли равишда ноқонуний қуролланган банда давлат чегарасини кесиб ўтиб, аҳоли пунктини эгаллаб олди. Дрон маҳаллий жойни разведка қилгандан сўнг Ми-8 транспорт жанговар вертолётдан ҳарбийлар тушди. Кейин яширин тарзда ўз ўринларини эгаллаб, қўриқланаётган жойни йўқ қилди.

Спецназ РУз и РФ на тактико-специальных учениях в Термезе

Жангариларни йўқ қилиш, уларнинг бошқарувини издан чиқариш ҳамда улар ўртасида ваҳима келтириб чиқариш учун миномётлардан ўт очилди. Сўнгра тўртта “Тайфун” зирҳли автомобилларда етиб келган қўшма махсус хизмат гуруҳлари душман яширинган бинони тозалашди ва “жангарилар” етакчисини асирга олишди

Амалиёт якунига кўра, сапёрлар аҳолини пунктини кўздан кечириб, миналардан тозалаш ишларини олиб борди.

Спецназ РУз и РФ на тактико-специальных учениях в Термезе

Машғулотларнинг асосий босқичига жами икки мамлакатнинг 200 нафарга яқин ҳарбийлари, Ўзбекистон куч тузилмалари ходимлари жалб қилинган. Шунингдек, 20 донага яқин ҳарбий ва махсус техникалардан фойдаланилган.

Машғулотларнинг асосий вазифаларидан бири икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда ноқонуний қуролланган тузилмаларни йўқ қилишга оид махсус амалиёт ўтказишда ўзаро тажриба алмашиш бўлган. Шунингдек, разведканинг техник воситаларини қўлланган ҳолда қидирув жанговар ва пистирма қўйиш ҳаракатлар юзасидан тажриба алмашилган.

“Машғулотнинг ўзига хос хусусияти унинг Марказий Осиё минтақасида халқаро вазият беқарорлиги кучаётгани фонида ўтказилаётгани бўлди. Ҳозирги замон чақириқ ва таҳдидлари, жумладан, халқаро терроризм, давлатларимиз учун жиддий хавф туғдиради ва қуролли кучларимиз фаолиятини такомиллаштиришни таъминлаб, шунга ўхшаш ҳолатларга муносиб жавоб қайтаришимиз шарт”, - деди Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин.

Машғулотлар якунига кўра Александр Лапин машғулотлар мақсадига эришиш учун шароит муҳайё қилган ва анъанавий шарқона меҳмондўстлик учун Ўзбекистон ҳарбий раҳбариятига миннатдорчилик изҳор этди.

1004
Пограничники на службе

Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади

245
Кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ихтиёрий равишда қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари (кўмаклашувчи отрядлар) чегара зонасида, давлат чегарасига туташ туманларда яшовчи фуқаролар, шунингдек, давлат чегараси яқинида жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ишчи ва хизматчилардан ташкил этилади.

Кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ихтиёрий равишда қабул қилинади.

Чегарадош аҳоли пунктларида амалга ошириладиган тадбирларда Чегара қўшинлари назорати остида қатнашиш, белгиланган ҳудудларда кузатув олиб бориш ва фаолиятининг тунги вақтларида жамоат жойлари, маҳалла кўчалари ва чегарадош ҳудудлардаги қаровсиз жойларда тунги патруллик фаолиятида иштирок этиш кўмаклашувчи отрядларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Кўмаклашувчи отряд Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинмалари ҳузурида 1 нафар сардор ва 9 нафаргача бўлган отряд аъзоларидан иборат таркибда ташкил этилади.

Аъзоликка қабул қилишда меҳнат шартномаси тузилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди.

Кўмаклашувчи отрядга қабул қилиш ва рўйхатдан чиқариш Чегара қўшинлари ва ҳарбий қисм командирининг буйруғи асосида амалга оширилади.

Кўмаклашувчи отряд аъзоларига гувоҳнома берилиб, гувоҳнома шакли ва уни бериш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.

Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда, зарурат туғилганда, кўмаклашувчи отряд аъзолари ўзларининг асосий иш жойи иш берувчиси розилиги асосида фаолиятидан йил давомида жами 30 иш кунидан ошмаган ҳолда вақтинча озод қилинади ва бунда уларнинг иш стажи ҳамда ўртача ойлик маоши ўз ҳолича сақланиб қолинади.

245
Единая карта оплаты

Биринчи февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди

61
Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар ишга туширилади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари  сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар ишга туширилади.

Шу билан бирга, электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.

Таъкидланишича, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.

Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади.

"Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади", - дейилган хабарда.

61
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

381
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

381
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия