Болалар учун “Aqlvoy” телеканали ташкил этилади

CC0 / pixabay.com / Телевизионный пульт
Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори билан ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий “Aqlvoy” болалар телеканали ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. “Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий “Aqlvoy” телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади.

Маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мазкур телеканал “Edumedia Corporation” МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади. Республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади. Шунингдек, ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.

Янгиликлар лентаси
0