ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистон Инсон камолоти индексида (Human Development Indicators) икки поғона юқорилаб, 106-ўринни эгаллади. Бундан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТД) ҳисоботи дарак бермоқда.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабарига кўра, ҳисоботнинг Инсон камолоти индекси инсон тараққиёти йўлида 3 та асосий омиллар — узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим олиш ва муносиб турмуш даражаси бўйича эълон қилинадиган статистик маълумотлар тўплами ҳисобланади.
Ўзбекистон жорий ҳисоботда дунёнинг 189 мамлакати ичида индекс қиймати 0,720 (максимал индекс қиймати 1,000) билан 106-ўринни эгаллаб, 2019 йилдаги ҳисобот натижаларига нисбатан +2 ўринга ва +0.01 индекс қийматлари билан яхшиланди.
Мамлакат натижалари қуйидагича:
Ушбу ҳисобот БМТ Тараққиёт Дастури томонидан 1990 йилдан бошлаб нашр қилинади. Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари 1993 йилдан буён қайд этиб келинмоқда. Инсон камолоти индексининг 2020 йилги ҳисоботида 2019 йил якунлари таҳлил қилинади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинги ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қурилиш ташкилотларининг рейтинги билан Reyting.mc.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Қайд этилишича, СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.
“Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида уларнинг салоҳияти 71 та кўрсаткични қамраб олган 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади. Салоҳиятни аниқлашда эса ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби қурилишда юқори сифатни таъминловчи мезонлар муҳим аҳамиятга эга", — дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:
Қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган.
Концепцияни амалга ошириш натижасида, жумладан:
- мактабларда 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини “ваучер” тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;
- маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;
- ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;
- республикада 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;
- барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман(шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;
- волонтёрлик фаолиятининг институционал тузилмалари яратилади;
Концепция, эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор америкалик Дастин Порьега жамоасини ўзгартиргани ва заиф спарринг шериклари туфайли учун ютқазди. UFCʼнинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида шундай фикр билдирди.
Макгрегор 24 январь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 257 турнирида техник нокаут билан иккинчи раунддаёқ Порьега мағлуб бўлди. Аввалроқ Нурмагомедов навбатма-навбат Макгрегор ва Порье устидан бўғиш усули билан ғалаба қозонган эди.
“Сени чемпионга айлантирган спаринг шерикларингни, жамоангни ўзгартирсанг мана нима бўлади”, - дея ёзди Нурмагомедов.
Унинг фикрига, Конор воқеликдан узоқда ёш болалар билан спарринг қилган.
2020 йил октябрида Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан қўли баланд келиб, карьерасини якунлашини эълон қилган эди. Кейинрок у октагонга қайтиши мумкинлигини истисно қилмади.