Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Президент энергиядан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди

131
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда табиий газ ва кўмир таъминотида ноқонуний харакатларга йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари танқидий таҳлил қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, табиий газ ва кўмир таъминотида ноқонуний харакатларга йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Муборакда ғишт ишлаб чиқариш заводи ер остидан ўтган газ қувурига ноқонуний уланиб, 4,3 миллион куб метр газни талон-торож қилган. Бу 8 мингта хонадоннинг бир ойлик газ таъминотидир.

Шунингдек, жорий йилда 74 та тумандаги йирик газ тармоқларига замонавий ўлчагичлар ўрнатилгани натижасида 2 мингдан зиёд улгуржи истеъмолчилар томонидан 7 миллион куб метр табиий газ ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган.

Шулардан келиб чиқиб, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билдирилди

“Бу йил қишни қандай ўтказамиз? Бугун ҳамма раҳбарлар шу саволга жавоб бериши керак. Ҳақиқатан ҳам, муаммолар жуда кўп. Уларни фақат маҳаллабай кесимда чуқур ўрганиш ва ҳал қилишгина натижа беради, – дея таъкидлади Мирзиёев.

131
Один день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым

Қурилиш ташкилотларининг онлайн рейтинги ишга туширилди

36
СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинги ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қурилиш ташкилотларининг рейтинги билан Reyting.mc.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Қайд этилишича, СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.

“Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида уларнинг салоҳияти 71 та кўрсаткични қамраб олган 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади. Салоҳиятни аниқлашда эса ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби қурилишда юқори сифатни таъминловчи мезонлар муҳим аҳамиятга эга", — дейилади хабарда.

36
Молодёжь Узбекистана

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати 2025 йилгача қандай ривожлантирилади

23
Тасдиқланган концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади. “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:

  • ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
  • муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;
  • аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш;
  • муаммоларнинг ҳал этилиши ва таклифларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш.

Қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган.

Концепцияни амалга ошириш натижасида, жумладан:

- мактабларда 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини “ваучер” тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;

- маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;

- ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;

- республикада 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;

- барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман(шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;

- волонтёрлик фаолиятининг институционал тузилмалари яратилади;

Концепция, эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

23

Итларга COVID-19 ва унинг штаммларини аниқлаш ўргатилмоқда видео

0
(Янгиланган 12:46 24.01.2021)
Италиянинг Кунео аэропортида итларга коронавирус билан касалланганларни излаш ўргатилмоқда. Синов фин стартаплари билан биргаликда ўтказилмоқда.

“Агар одам коронавирусни аломатларсиз бошдан кечирса, итлар буни аниқлаши мумкин. Шунингдек, улар гриппни COVID-19 дан фарқлаши мумкин”, - дейди I-Sec аэропортлар хавфсизлигини таъминлаш компанияси менежери Барбара Сарфатти.

Унинг сўзларига кўра, итлар коронавируснинг британча, бразилча ёки жанубий африкача каби штаммларини ҳам аниқлашга ўргатилган.

Биринчи лойиҳа 2020 йилда Хельсинкида йўлга қўйилган. Итлар 6 мингта ҳолатлардан 95 фоиз эҳтимол билан вирусни аниқлаган.

Агар итларнинг ҳид билиш қобилияти Италияда ҳам бу усуллардан фойдаланиш бошланади. Шунга ўхшаш усулдан аллақачон Эронда фойдаланилмоқда. Россияда ҳам аэропортлардаги ишлар учун итлар ўргатилмоқда.

Аммо бу усулнинг 100 фоиз самарадорлиги ҳақида гапиришга эрта. Ҳар бир инсоннинг организми ўзига хос, шунинг учун итлар оддий тумовни коронавирус белгиси деб ўйлаб, хато аниқлаши мумкин.

0